Мактаб битирувчи синф ўқувчилари учун яхши имконият. Олимпиадада қатнашиб ғолиб бўлган ўқувчилар ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилинади.
Кейинги ўқув йилидан бошлаб, кимё ва биология йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – ОТМ) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади.
Олимпиадада 1–3-ўринни олган ўқувчилар ОТМ маблағи ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.