Ўзбекистон инглиз тилини билиш даражаси «жуда паст» деб баҳоланган давлатлар гуруҳига киритилди. Тадқиқот бутун дунё бўйлаб EF SET тестини топширган 2,2 миллион кишининг натижаларига асосланган.
Ўзбекистон инглиз тилини билиш даражаси бўйича Education First рейтингида 113 давлат орасида 93-ўринни эгаллади.
Қайд этилишича, рейтингни тузишда сўровномада бутун дунёдан 2,2 миллион киши қатнашган. Барча иштирокчи давлатлар беш гуруҳга – инглиз тилини билишнинг “жуда юқори” даражасидан “жуда паст”гача бўлинган.
Ўзбекистон чет тилини билиш даражаси “жуда паст” бўлган гуруҳда. Ҳудудлар кесимида нисбатан яхшироқ кўрсаткич Фарғона ва Андижон вилоятларида кузатилмоқда.
Қўшни давлатлар – Қозоғистон 104-ўрин ва Тожикистон 112-ўриндан жой олган. Қирғизистонда эса бироз яхшироқ натижа (90-ўрин). Бу мамлакатларнинг барчасида инглиз тилини билиш ҳам «жуда паст» даражада. Рейтингда Туркманистон йўқ.
Рейтингнинг энг юқори поғонасини Нидерландия, Сингапур ва Австрия эгаллаган бўлса, энг қуйида Конго жойлашган.
Россия 41-ўринни эгаллади ва у ерда инглиз тилини билиш даражаси «ўртача».
Қўйида ушбу рўйхат билан тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин
(расм устига босинг).