Мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича Умуммиллий лойиҳа бошланади - Ta’lim / Образование

Мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича Умуммиллий лойиҳа бошланади

Мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси, йил якунига қадар устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

Мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича Умуммиллий лойиҳа бошланади

Мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича Умуммиллий лойиҳа бошланади – Президент келгуси устувор вазифаларни белгилаб берди.

Ушбу янги тизим доирасида келгуси 3-4 йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилади. Бунинг учун:

  • 1 июнга қадар ҳар бир ҳудуддаги Малака ошириш марказлари негизида Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий таълим марказлари ташкил этилади;
  • ушбу марказларга математика, физика, кимё, биология, IT каби аниқ ва табиий фанлар бўйича хориждан энг малакали мутахассислар жалб қилинади;
  • хорижий мутахассислар ёрдамида олийгоҳ, миллий таълим марказлари ва мобиль гуруҳларнинг муаллимларидан иборат ҳар бир вилоят кесимида «тренерлар гуруҳлари» шакллантирилади;
  • мазкур тренерлар эса жойларда мактаб ўқитувчиларининг бевосита малакасини ошириб боради. Уларнинг ойлик иш ҳақига 100 фоизгача устамалар тўланади.

Юқоридаги янги тизимларни жорий қилиш учун 100 миллион доллар қўшимча маблағ йўналтирилади.

Leave a Reply