Синф раҳбарлиги ва дафтар текширганлиги учун мактаб ўқитувчисига қанча тўланади?
Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1 050 000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:
синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
- 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз;
- 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз;
- 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз;
- 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз;
- 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз;
дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз.
информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз.