Асосий олимпиаданинг III (вилоят) босқичи қандай тартибда ўтказилади? Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ушбу саволга жавоб берди.
2022 йил 3-8 ноябр кунлари биринчи гуруҳ фанларидан асосий олимпиаданинг III (вилоят) босқичи республикамизнинг барча ҳудудларида бир вақтда ташкил этилади.
Олимпиада математика, физика, кимё ва биология фанларидан иккита турда ёзма ва тест шаклида ташкил қилинади.
Ёзма ишда иштирокчиларга турли қийинлик даражасидаги 5 та ёзма иш топшириқлари (7, 7, 10, 10 ва 16 балли топшириқлар, жами 50 балл билан баҳоланади)ни бажариш учун 180 дақиқа вақт ажратилади
Тестда иштирокчиларга турли қийинлик даражасидаги 30 та тест саволлари тақдим қилиниб, уларни бажариш учун 90 дақиқа вақт берилади.
Информатика ва ахборот технологиялари фанидан олимпиада битта турда ташкил қилинади. Иштирокчиларга турли қийинлик даражасидаги 5 та масала (7, 7, 10, 10, 16 баллик масалалар)ни онлайн порталда ечишлари учун 180 дақиқа вақт берилади, тўлиқ ишланган ва тизимда қабул қилинган масалаларга тегишлича балл берилади, жами 50 балл. Иштирокчилар масала учун дастур кодларини фақат C++, Python, Java дастурлаш тилларида ёзишлари талаб этилади.