Наманган вилоятидаги 18 та мактабда дарслар онлайн бошланади. Бу ҳақида Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Наманган вилоятидаги онлайн тарзда машғулотлар олиб бориладиган мактаблар рўйхати:
- Наманган шаҳри: 1, 7, 50- мактаблар;
- Мингбулоқ тумани: 4 ва 25-мактаблар;
- Поп тумани: 1-мактаб;
- Норин тумани: 1-мактаб ва 47-сонли махсус мактаб-интернат;
- Чуст тумани: 74-мактаб ва 42-сонли махсус мактаб-интернат;
- Чортоқ тумани: 16 ва 49-мактаблар;
- Янгиқўрғон тумани: 9, 10, 15, 42, 43-мактаблар;
- Учқўрғон тумани: 46-сонли махсус мактаб-интернат.