Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг туман ва шаҳар бўлимларининг мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш ваколатлари тугатилади.
“Умумтаълим мактабларига бюджетдан ташқари маблағлардан эркин фойдаланиш ҳуқуқи берилгани уларнинг моддий аҳволини яхшилаш ҳамда ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўлаш имконини бермоқда. Энди бу тартибни боғча ва ихтисослашган мактаблар учун ҳам қўллаш мўлжалланмоқда”, — дея, хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Шунингдек, вазирликнинг туман (шаҳар) бўлимларининг мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш ваколатлари тугатилади. Хусусий мактабларни ташкил қилишда қўйилган талаблар енгиллаштирилади.