Асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичини ўтказилиш саналар ва вақтлари - Ta’lim / Образование

Асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичини ўтказилиш саналар ва вақтлари

Aсосий фан олимпиадасининг III (вилоят) босқичи ўтказиладиган саналар эълон қилинди.


Asosiy fan olimpiadasining III (viloyat) bosqichi o‘tkaziladigan sanalar e’lon qilindi

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ахборот хизматининг хабар қилишича, асосий фан олимпиадасининг III (вилоят) босқичи 2 гуруҳ фанлари 28-30 ноябр кунлари ўтказилади.


 

olimpiada o'tkazilish sanasi


Она тили ва адабиёт, ўзбек тили, рус тили ва адабиёти, қозоқ тили, тожик тили ҳамда қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан олимпиада топшириқлари ва уларнинг баҳоланиши

Олимпиада бир турда икки қисмга бўлиб ўтилади.

Биринчи қисм 30 та тестдан иборат бўлиб, 50 балл билан баҳоланади, топшириқларни бажариш учун 60 дақиқа вақт ажратилади.

Баҳоланиш:
10 таси содда даражадаги ёпиқ тест (А, В, C, Д жавоб вариантларидан танланади) – ҳар бир тўғри жавоб 0,9 балл билан баҳоланади;
10 таси ўрта қийинлик даражадаги ёпиқ тест (А, В, C, Д жавоб вариантларидан танланади) – ҳар бир тўғри жавоб 1,5 балл билан баҳоланади;
10 таси мураккаб даражадаги ёпиқ тест (А, В, C, Д жавоб вариантларидан танланади) – ҳар бир тўғри жавоб 2,6 балл билан баҳоланади.
Жами 50 балл (10*0.9+10*1,5+10*2,6=50).

Иккинчи қисм иншо бажариш учун 120 дақиқа вақт ажратилади. Энг юқори балл 50 балл билан баҳоланади. Мазкур фанлардан биринчи ва иккинчи қисм топшириқларни бажариш кетма-кет амалга оширилиб, умумий 180 дақиқа вақт ажратилади


Тарих ва география фанларидан олимпиада топшириқлари ва уларнинг баҳоланиши

Олимпиада битта турда тест синовлари шаклида ўтказилади. Бунда, 40 та тест саволлари тақдим қилинади ва топшириқларни бажариш учун 80 дақиқа вақт ажратилади.

Баҳоланиш:
10 таси содда даражадаги ёпиқ тест (А, В, C, Д жавоб вариантларидан танланади) – ҳар бир тўғри жавоб 1,3 балл билан баҳоланади;
15 таси ўрта қийинлик даражадаги ёпиқ тест (А, В, C, Д жавоб вариантларидан танланади) – ҳар бир тўғри жавоб 2,4 балл билан баҳоланади;
15 таси мураккаб даражадаги ёпиқ тест (А, В, C, Д жавоб вариантларидан танланади) – ҳар бир тўғри жавоб 3,4 балл билан баҳоланади.
Жами 100 балл (10*1,3+10*2,4+10*3,4=100).


Инглиз тили, немис тили, француз тили фанларидан олимпиада топшириқлари ва уларнинг баҳоланиши

Олимпиада битта турда ўқувчиларнинг тинглаб тушуниш, ўқиш ҳамда лексик-грамматик кўникмаларини баҳолаш орқали икки қисмга бўлиб ўтказилади.

1-қисм. Тинглаб тушуниш кўникмалари: Тил ташувчи (native speaker) томонидан ўқилган аудио матн эшиттирилади ҳамда шу матн бўйича берилган топшириқлар бажарилади (30 балл) Ўқиш кўникмалари: Матн тақдим қилинади ҳамда шу матн бўйича берилган топшириқлар бажарилади (30 балл)

2-қисм. 30 та тестдан иборат бўлиб, 40 балл билан баҳоланади.
Баҳоланиш:
10 таси содда даражадаги ёпиқ тест (А, В, C, Д жавоб вариантларидан танланади) – ҳар бир тўғри жавоб 0,8 балл билан баҳоланади;
10 таси ўрта қийинлик даражадаги ёпиқ тест (А, В, C, Д жавоб вариантларидан танланади) – ҳар бир тўғри жавоб 1,1 балл билан баҳоланади;
10 таси мураккаб даражадаги очиқ тест (жавоби ёзиладиган) – ҳар бир тўғри жавоб 2,1 балл билан баҳоланади.
Жами 40 балл (10*0,8+10*1,1+10*2,1=40).

Биринчи қисм учун максимал 60 балл, иккинчи қисм учун максимал 40 балл билан баҳоланади. (Жами 100 балл)
Биринчи ва иккинчи қисм учун жами 180 дақиқа вақт ажратилади.


Aсосий олимпиадаларнинг учинчи босқичида:

— иккинчи босқичда 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар;

— академик лицейлар ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар томонидан тавсия етилган 3 нафаргача ўқувчилар;

— ўтган ўқув йилида асосий олимпиаданинг учинчи босқичида 1-ўринни эгаллаган ва ҳозирда мактаб, академик лицей ёки касб-ҳунар мактабларининг ўқувчилари ўтган ўқув йилида ғолибликни қўлга киритган фани бўйича иштирок этади.

Учинчи босқичда ҳар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар (1, 2, 3-ўринлар) ғолиблар аниқланади.

Иштирокчиларнинг олимпиадалар бўлиб ўтадиган манзилга хавфсиз келиб-кетишларини таъминлашга туман (шаҳар) ҳокимлари ва мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирлари шахсан масъул ҳисобланади.