Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган “Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига биноан мамлакатимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган.
Бу бежиз эмас, албатта. Сизу бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам хаётимиз куролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда химоя килинмокдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни хар канча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.
Ана шундай фидойи фарзандлар бор экан, эртанги кунга ишончимиз хам юксалиб бораверади. Зеро, биринчи президентимиз, алоҳида таъкидлаганидек, «… бугунги кунда Ўзбекистон амалда ўзининг замонавий, ихчам ва харакатчан, яхши куролланган, мамлакатимиз баркарорлиги ва хавфсизлигини, сархадларимиз дахлсизлигини, халкимизнинг тинч ва осойишта хаётини ишончли химоя килишга кодир бўлган миллий армиясига эга, деб айтиш учун барча асосларимиз бор».
Бош Қомусимиз бўлган Конституциямизда мустаққиллигимиз ва тинчлигимизни сақлаш ва ҳимоя қилиш масалалрига бағишланган «Мудофаа ва хавфсизлик» бобининг 125-моддасида:
«Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикамизнинг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади», деб ёзиб қўйилган.
Ватанни севиш, ардоқлаш, ҳимоя қилиш – ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Ватан ҳимояси – муқаддас бурч.
Барча ҳарбийларимизни ушбу муборак байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг!
P.S. Сайтимизнинг «Давлат унвонлари» саҳифасида ҳарбий унвонлар ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.
Кимдир чўпак отса ўзбек номига,
Тегади ғурурнинг баланд томига,
Юрак зириллайди, кўзда чақнар ўт,
Тортади аламли ўйлар домига…
💥 💥 💥
Шукурким, юрт-ел тинч, бут қўрғонлари,
Сарҳадини тутган алп ўғлонлари,
Боласин бешикда қучган келинчак,
Тупроғини севган бобожонлари.
💥 💥 💥
Бу замин ичинда битта Ватан бор,
Бир боғ бор , бир гулшан , битта чаманзор!
Оҳ , менинг юрагим – жон, Ўбекистон,
Менинг муҳаббатим акс этган диёр.
💥 💥 💥
Кўтаринг борича бу эл шонини,
Кўрсатинг дунёга бор имконини,
Ғаюрларнинг дами ичида қолсин,
Эъзозлаб олишсин тилга номини.
💥 💥 💥
Эркакдан омадни аяма фалак,
Жонини асрагил, этмагил халак.
Омадни қўш-қўш бер, бахтини бекам,
Номардга зор этма, кўрмасин алам.
💥 💥 💥
Эркакдан омадни аяма ҳаёт,
Муҳаббат қасрин ҳам этмагин барбод.
Ишига унум бер, ҳамёнига пул,
Билагига куч бер, эй қодири дил!
💥 💥 💥
Майлига ҳар замон ичиб “шер” бўлсин,
Майсага ағанаб усти кир бўлсин.
Кайфи ўтиб кетар йигитчиликда,
Ер бўлмасин фақат, фақат эр бўлсин!
💥 💥 💥
Тан-жони соғ бўлсин, тўрт муччаси соғ,
Уйидан бахт топсин, кайфи бўлиб чоғ.
Оғзига ош бер-у, кўзга ёш берма,
Мард эркак хор бўлса фалак-дош берма!
💥 💥 💥
Номардга зор қилма, душманига хор,
Шаънини букмасин, ҳеч қайси дилдор.
Сен унга қудрат бер, кўнглига ғурур,
Токим йиқилмасин юрагида ор.
💥 💥 💥
Ҳиёнат этмасин ёри бериб панд,
Оёғидан чалмасин ҳеч қайси номард.
Аёлдан қолмасин дилдаги доғи-
Аллоҳим, асрагин бўлиб паноҳи.