«Мобил банкинг» бу – мобил телефонингизнинг СМС-хабар хизмати ёрдамида картангизда бўлган барча пул амалиётлари ҳақида 24-соат режимида назорат қилиш имконини берувчи тизимдир. «Мобил банкинг» хизматига уланиш орқали Сиз мобил телефонингизнинг СМС-хабар хизмати ёрдамида қуйидагилар ҳақида маълумот олишингиз мумкин:
— хоҳлаган вақтингизда банкка бормасдан картанингиз баланси (ундаги пул маблағлари қолдиғи)ни билиш;
— савдо хизмати тармоғида ўтказилган ҳар бир амалиёт бўйича маълумот олиш;
— банкомат ва бошқа жойларда ечилган пул маблағлари ҳақида маълумот олиш.
Картангиз хавфсизлигини таъминлаш:
Дунёнинг исталган ерида ва хоҳлаган вақтингизда мобил телефонингизнинг СМС-хабар хизмати ёрдамида картангиздаги пул маблағларидан фойдаланганлик, ҳар бир ўтказилган амалиётнинг аниқ жойи ва вақти ҳақида маълумот олишингиз мумкин ва бу сизнинг пул маблағларингизни сиз билмаган ҳолда самарасиз ишлатилишини олдини олади.
Бу хизмат ёрдамида Сиз фарзандларингиз ва бошқа яқинларингизнинг қилаётган ҳаражатларини назорат қилишингиз мумкин.
Фойдаланувчи SMS-хабар хизматини ёқиш учун инфокиоск (банкомат) орқали мустақил равишда ёки банкнинг хизмат кўрсатиш бўлими орқали ёқилади.
SMS-хабарни мустақил тарзда ёқиш
1. Хизмат ёқилиши керак бўлган картани инфокиоскка тиқиш керак:
2. Инфокиоск менюсидан тилни танлаш керак (Ўзбек ёки рус тили);
3. Карта ПИН-кодини териш керак:
4. Асосий менюдан «SMS-xabarnoma xizmati» бўлимини танлаш керак:
5. «Xizmatni yoqish» бўлимни танлаш керак:
6. Халқаро форматдаги 998XXYYYYYYY телефон рақамингизни киритинг ва «Keyingi» тугмасини босинг (кейинчалик айнан шу номерга кирим-чиқим операциялари бўйича маълумот келади, шунинг учун телефон ўзингизники бўлиши керак):
7. Операция натижаси квитанцияси ва картангизни олинг.
SMS-хабарни банк бўлимида ёқиш
Картадан фойдаланувчи:
Банк ходимига «SMS-хабар» ёқиш учун ариза билан мурожаат қилади.
Кейинчалик кўпроқ имкониятга эга бўлиш учун (ҳисобни бошқариш, мобил телефонга пул тўлаш ва бошқалар) Click тизимига *880# рақамига қўнғироқ тугмасини босиш орқали уланиш мумкин.