Педагогларни табақалашган малака ошириш дастурлари бўйича ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади - Ta’lim / Образование

Педагогларни табақалашган малака ошириш дастурлари бўйича ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 25 январь куни “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ–4963, 25.01.2021) қарор имзоланди.


Қарорга кўра, халқ таълими ходимларини уларнинг малака даражаси, билими, илмий-педагогик салоҳияти, иш тажрибаси, психологик тайёргарлиги ва индивидуал касбий ривожланиш траекториясига мос келадиган табақалашган малака ошириш дастурлари бўйича ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

Шу билан биргаликда, анъанавий малака ошириш билан бир қаторда касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган, масофавий ва бошқа турлари жорий этилади.

манба

Leave a Reply