Тарих фанидан онлайн тест. Қадимги Миср. - Ta’lim / Образование

Тарих фанидан онлайн тест. Қадимги Миср.

Қадимги Миср – Шимолий-Шарқий Aфрикадаги қадимги давлат бўлиб, Нил дарёсининг қуйи қисмида жойлашган. Дунё олимлари қадимги мисрликлар қандай қилиб машина ва технологиясиз ўзларининг буюк пирамидаларини қуришга муваффақ бўлганликлари ҳақида фаразларни кўриб чиқишмоқда.

Қадимги Миср тарихининг асосий воқеаларини қай даражада биласиз? Бу билиш учун қисқа тест синовидан ўтинг. Омад! Дўстларингиз ва танишларингизга ҳаволани юборишни унутманг!

Тестлар муаллифи: Дятко Татьяна Владимировна.
Таржима: Шукуров Шаҳзод Тиркашбекович.



1. Қадимги Мисрда вақт қандай ўлчанган?
2. Фиръавндан кейин давлатдаги иккинчи шахс ким бўлган?
3. Эллинизм даврида Миср пойтахти қандай номланган?
4. Қадимги Миср тарихида чати нима дегани?
5. Қадимги Мисрда ҳунармандларнинг нечта касблари бўлган?
6. Милоддан аввалги 525 йилда қайси ҳукмдор Қадимги Мисрни босиб олган?
7. Aрслон танаси ва одамнинг боши бўлган афсонавий махлуқнинг улкан тош ҳайкали нима деб номланган? У Миср пирамидаларини қўриқлайди деган афсоналар бўлган.
8. Қадимги Мисрда пайдо бўлган ерни ўлчаш фани ҳозирда қандай номланади?
9. Қуйи ва Юқори Мисрни ким бирлаштирган?
10. Хеопс пирамидасини қуришда нечта тош блок ишлатилган?
11. Қадимги мисрликлар ўз ёзув тизимини қандай аташган?
12. Миср матнларини ўқиш имконини биринчи бор ким ва қачон топган?
13. Қуйи ва Юқори Миср бирлашгандан кейин фиръавн тожи қандай номланган?
14. Энг катта Миср пирамидасининг баландлиги неча метрга тенг?
15. Бугунги кунда Қадимги Миср тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлган Розетта тоши қаерда сақланмоқда?
16. Қадимги Миср алифбоси нечта иероглиф-бўғиндан иборат бўлган?
17. Қадимги мисрликлар нимага ёзишган?
18. Хеопс, Хефрен ва Микерин фиръавнлари пирамида қабрлари мажмуаси қаерда жойлашган?
19. Қадимги Мисрда кичик давлатларга бирлашган тарқоқ кичик аҳоли пунктлари қандай номланган?
20. Гикcослар Мисрни қайси даврда босиб олган?
21. Қадимги Мисрда мумиёлаш одатда қанча вақт давом етган?
22. Қуйидаги келтирилган фиръавнлардан қайси бири аёл бўлган?
23. Атонга сиғинишни ким жорий қилган?
24. Қадимги Миср иероглифларини очишда қандай топилма муҳим рол ўйнади?
25. Оддий мисрликлар уйларини қуриш учун нимадан фойдаланган?

 


4 thoughts on “Тарих фанидан онлайн тест. Қадимги Миср.”

Leave a Reply