Педагоглар аттестацияси бўйича муҳим саволларга жавоблар (#4) - Ta’lim / Образование

Педагоглар аттестацияси бўйича муҳим саволларга жавоблар (#4)

Ушбу саҳифада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси телеграм ботига педагоглардан келган бир қатор саволларга соддалаштирган ҳолатда жавоблар билан танишишингиз мумкин.


Аттестация

❓ Савол:Ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиб, етарлича балл тўплай олмаган педагогларнинг тоифаси пасайтириладими?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомга асосан навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этган биринчи ва иккинчи тоифали педагогларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди. Яъни тоифаси пасайтирилмайди.

 

Савол: 2021 йилда ўтказиладиган аттестацияларда иштирок этиш учун аризалар бериш муддатлари тугадими?

Жавоб: Вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган буюртмалар асосида Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари аттестациясини ўтказиш жадвали ишлаб чиқилиб, Таълим инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

❗️Шунингдек, педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Буюртмаларга қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича тегишли бошқарув органларига мурожаат қилишлари мумкин.

манба

Leave a Reply