Жисмоний тарбия фанидан имтиҳон саволлари (2021) - Ta’lim / Образование

Жисмоний тарбия фанидан имтиҳон саволлари (2021)

Мазкур методик тавсияда босқичли назорат имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир босқичли назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги 9 синф Жисмоний тарбия курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.


Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфларида Жисмоний тарбия фанидан якуний назорат имтиҳони амалий тарзда тавсия этилган имтиҳон материаллари асосида ўтказилади. Якуний имтиҳоннинг амалий қисмида тиббий ходим бўлиши шарт. Тиббиёт муассасалари томонидан Жисмоний тарбия машғулотларидан озод этиш тўғрисидаги маълумотномага эга бўлган ўқувчилар педагогик кенгаш қарори билан якуний имтиҳондан озод этилади. Ушбу ўқувчиларнинг якуний баллари ўқув йилида (чораклар давомида) олган баҳоларидан келиб чиққан ҳолда қўйилади.

Aмалий қисм бир кунда ўтказилиши, конвертлари имтиҳон куни очилиши ҳамда далолатнома, баённомалар имтиҳон жараёнида тўлдириб борилиши лозим. Шунингдек, Республика таълим маркази ҳузуридаги “Жисмоний тарбия ва саломатлик” Илмий-методик кенгашининг 2021-йил 29-мартда ўтказилган йиғилиш қарорига биноан, якуний имтиҳон материалларига ўзгартириш киритилди.

Жумладан: якуний имтиҳон материалларидан назарий саволларни чиқарилганлиги сабабли, амалий синов машқлари 1 тага кўпайтирилди.

Якуний имтиҳоннинг амалий қисмини топшириш учун синф икки гуруҳга, (ўғил ва қиз болаларга) бўлинади. Ҳар бир гуруҳдан биттадан ўқувчи конвертлардан бирини тортади. Шу тортилган конвертдаги билетда берилган 5 та синов машқлари бўйича ўз гуруҳ аъзолари билан кўрсатилган тартибда бирин-кетин топширади. Қолган конвертлар очилмайди.

Ўқувчининг ҳар бир бажарган амалий машғулотидан 5 баллик тизим асосида баҳоланади. Баллар умумлаштирилиб ўртача баҳо чиқарилади. Масалан: 5+4+4+3+5=21:5=4,2 яхлитланган ҳолда 4 баҳо қўйилади.

 


Leave a Reply