Мазкур методик тавсияда босқичли назорат имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир босқичли назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги 6-7 синф Информатика ва ахборот технологиялари курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар 6-, 7-синф (2017-йил), дарсликлари асосида тузилган.
Умумий ўрта таълим мактабларида 2020-2021 ўқув йилининг 7-синфларини тугатган ўқувчиларнинг Информатика ва ахборот технологиялари фанидан эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малака ҳамда компетенсияларини аниқлаш мақсадида босқичли назорат имтиҳони билет саволлари назарий ҳамда амалий (компьютер) усулда ўтказилади.
Ҳар бир босқичли назорат имтиҳони билетида 3 та топшириқ бўлиб, 1 та топшириқ назарий ва 2 та топшириқ амалий иш шаклидан иборат.
Ўқувчига танлаган билет топшириқларини бажариш учун (60 минут) вақт берилади.
Умумий ўрта таълим мактабларида Информатика ва ахборот технологиялари фани чуқурлаштириб ўқитиладиган мактаб маъмурияти ўқув дастурига мос равишда қўшимча саволлар киритиши мумкин. Шу сабабли ўқувчиларга ечимларни изоҳлаш учун қўшимча равишда вақт берилиши лозим.
Имтиҳоннинг ҳар бир саволига берилган жавоб ўқувчи учун «5» баллик рейтинг асосида баҳоланади. Баллар умумлаштирилиб, ўртача балл чиқарилади.
Масалан: 5+4+3=12:3=4
Информатика фанидан 7 синф учун имтиҳон материаллари
Информатика фанидан 8 синф учун имтиҳон материаллари
Информатика фанидан 9 синф учун имтиҳон материаллари
Информатика фанидан 10 синф учун имтиҳон материаллари
Информатика фанидан 11 синф учун имтиҳон материаллари