Математика фанидан 5, 7, 8, 9, 10, 11 синфлар учун имтиҳон саволлари (2021) - Ta’lim / Образование

Математика фанидан 5, 7, 8, 9, 10, 11 синфлар учун имтиҳон саволлари (2021)

Мазкур методик тавсияда босқичли назорат имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир босқичли назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги математика курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.

imtihon_javoblari_600_2021

Математика
5 синф

Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-синфларида математика фанидан босқичли назорат имтиҳон ёзма иш шаклида, тавсия этилган топшириқ вариантлари асосида ўтказилади.

Босқичли назорат имтиҳони учун топшириқлар икки вариантда берилган.
Босқичли назорат имтиҳонига 120 минут вақт ажратилади. Математика фани чуқурлаштириб ўтиладиган синфларда методик бирлашма қарори билан 5-синф ўқув дастурига мос келадиган биттадан қўшимча топшириқ киритишлари мумкин. Бунда топшириқ ечимларини изоҳлаб ёзишларига қўшимча (30 минут) вақт берилади.

Ўқувчиларнинг ёзма ишлари 5 баллик баҳолаш тизими асосида баҳоланади.

 


Математика
7 синф

Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-7 синфларида математика фанидан босқичли назорат имтиҳон ёзма иш шаклида, тавсия этилган топшириқ вариантлари асосида ўтказилади.

Босқичли назорат имтиҳонининг ҳар бир ёзма иш билетида 5 та топшириқ берилган. Босқичли назорат имтиҳонига 180 минут вақт ажратилади. Математика фани чуқурлаштириб ўтиладиган синфларда методик бирлашма қарори билан 5-7 синф ўқув дастурига мос келадиган биттадан қўшимча топшириқ киритишлари мумкин. Бунда топшириқ ечимларини изоҳлаб ёзишларига қўшимча (60 минут) вақт берилади.

Ўқувчиларнинг ёзма ишлари 5 баллик баҳолаш тизими асосида баҳоланади.

 


Математика
8 синф

Ўзбекистон Республикласи умумий ўрта таълим муасасаларининг 8-синфларида математикадан босқичли назорат имтиҳонини ёзма равишда, тавсия қилинган билетлар асосида ўтади.

Жами 30 та билет бўлиб, ҳар бир билет 5 та топшириқдан иборат. Улардан 3 таси математика ва алгебра, қолган 2 таси геометрия курсидан олинган. Билетлар матнида янги таҳрирдаги ДТС ва модернизация қилинган 5-8 синф ўқув дастури асосида топшириқлар киритилган. Топшириқларни нафақат бажариш усуллари, балки билет саволларига ёзма жавобларни саводли ва тўғри изоҳланиши ҳам баҳоланади. Босқичли назорат имтиҳонига 3 астрономик соат ажратилади.

 


Математика
9 синф

2020-2021 ўқув йилида 9 синфни тугатган ўқувчиларнинг математика фанидан эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малакаларини аниқлаш мақсадида якуний аттестация ёзма иш шаклида ўтказилади.
Якуний аттестациянинг ҳар бир ёзма иш билетида 5 та топшириқ берилган. Якуний аттестацияга 180 дақиқа ажратилади.
Математика фани чуқурлаштириб ўтиладиган синфларда методик бирлашма қарори билан 5-9-синф ўқув дастурига мос келадиган биттадан қўшимча топшириқ киритишлари мумкин. Бунда топшириқ ечимларини изоҳлаб ёзишларига қўшимча (60 минут) вақт берилади.

 


Математика
10 синф

2020-2021 ўқув йилида 10 синфни тугатган ўқувчиларнинг математика фанидан эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малакаларини аниқлаш мақсадида босқичли назорат имтиҳони ёзма иш шаклида ўтказилади.
Босқичли назорат имтиҳонининг ҳар бир ёзма иш билетида 5 та топшириқ берилган.

Босқичли назорат имтиҳонига 180 дақиқа ажратилади.
Математика фани чуқурлаштириб ўтиладиган синфларда методик бирлашма қарори билан 5-10-синф ўқув дастурига мос келадиган биттадан қўшимча топшириқ киритишлари мумкин. Бунда топшириқ ечимларини изоҳлаб ёзишларига қўшимча (60 минут) вақт берилади.

 


Математика
11 синф

2020-2021 ўқув йилида 11-синфни тугатаётган ўқувчиларнинг математика фанидан эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малакаларини аниқлаш мақсадида якуний аттестация ёзма иш шаклида ўтказилади.

Якуний аттестациянинг ҳар бир ёзма иш билетида 5 та топшириқ берилган. Мазкур топшириқлар 5-11-синфда ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини текшириш учун хизмат қилади.

Якуний аттестацияга 180 дақиқа ажратилади.

Математика фани чуқурлаштириб ўтиладиган синфларда методик бирлашма қарори билан 5-11-синф ўқув дастурига мос келадиган биттадан қўшимча топшириқ киритишлари мумкин. Бунда топшириқ ечимларини изоҳлаб ёзишларига қўшимча (60 минут) вақт берилади.


Leave a Reply