Фан олимпиадасининг учинчи (вилоят) босқичини ўтказиш бўйича йўриқнома (иккинчи гуруҳ фанлар) - Ta’lim / Образование

Фан олимпиадасининг учинчи (вилоят) босқичини ўтказиш бўйича йўриқнома (иккинчи гуруҳ фанлар)

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 5 январдаги 02-02/5-09 сонли хатига асосан фан олимпиадасининг III (вилоят) босқичи ўтказилади.

olimpiada


Умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчилари ўртасида
Асосий олимпиаданинг учинчи босқичини ўтказиш бўйича
йўриқнома

 

1. Мазкур йўриқнома ўтказиладиган асосий олимпиаданинг учинчи (вилоят) босқичини иккинчи гуруҳ фанларидан (она тили ва адабиёти, ўзбек тили, тарих, география, инглиз тили, немис тили, француз тили, рус тили ва адабиёти, қозоқ тили, тожик тили, қорақалпоқ тили ва адабиёти ҳамда махсус мактаблар ўқувчилари учуй математика, она тили ва адабиёти) ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида қўлланилади.

 

1-§. Олимпиадани ташкил этиш ва ўтказиш

2. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларида олимпиадани ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита тузилади.

3. Ташкилий қўмита:

  • олимпиада ўтказиладиган жойни белгилайди ва тасдиқлайди;
  • олимпиада ўтказиладиган жой ва вақти бўйича туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларини хабардор қилади;
  • ҳакамлар ҳайъати таркиби, апелляция комиссияси аъзолари, аудитория раҳбарлари рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди;
  • олимпиада назорат материалларининг махфийлигини таъминлайди;
    олимпиаданинг белгиланган талаблар асосида ўтказилишини таъминлайди;
  • барча олимпиада иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни
    olympiad.uzedu.uz ахборот тизимига киритилишини мувофиқлаштиради;
  • олимпиада натижалари ва ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ғолибларни кейинги босқичда иштирок этиши бўйича тавсияни вазирликка тақдим этади.

4. Олимпиада асосий олимпиаданинг иккинчи боскичида ғолиб бўлган
умумий ўрта таълим муассасалари, нодавлат таълим ташкилотлари, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларнинг биринчи боскичида ғолиб бўлган 9 -11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади.

 

 

 

Leave a Reply