Фан олимпиадаси вилоят босқичидан ғолиб бўлган ўқувчилар қандай тақдирланадилар?

Жорий йилнинг 28 ноябр куни она тили ва адабиёти, ўзбек тили, қорақалпоқ тили ва адабиёти, инглиз тили, француз тили, немис тили, рус тили ва адабиёти, тарих, география, тожик тили, қозоқ тили фанларидан (II гуруҳ фанлари) асосий олимпиаданинг III (вилоят) босқичига старт берилди.

olimpiada_230

Ушбу босқичда Республика бўйича 9-10-11 синф ўқувчилари иштирок этади.

Амалдаги тартиб бўйича мазкур босқичда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар

  • 1 ўрин учун 1 980 000 сўм;
  • 2 ўрин учун 1 320 000 сўм;
  • 3 ўрин учун 990 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Жорий йилда ғолибларни рағбатлантириш ва тақдирлаш мақсадида Республика буджетидан қарийб 5,12 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тартиб 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 562-сонли қарори билан жорий қилинган бўлиб, ўтган ўқув йилида 3 млрд. сўм маблағ йўналтирилган эди.

Олимпиада иштирокчиларига омад тилаймиз!

 


🔥4.5 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853