Математика фанидан имтиҳон саволлари (2022) - Ta’lim / Образование

Математика фанидан имтиҳон саволлари (2022)

Мазкур методик тавсияда якуний назорат имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир якуний назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги математика/алгебра курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.

imtihon_savollari_600_2021

Имтиҳон материаллари Республика таълими марказининг навбатдан ташқари илмий-методик кенгашида муҳокамага қўйилиб, тавсия қилинди (2022-йил 31-мартдаги 1-сон Илмий-методик кенгаш қарори). Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-, 11-синф ўқувчилари учун якуний давлат
аттестациясини ўтказиш бўйича методик тавсия ва материалларни тижорат мақсадда кўпайтириб тарқатиш тақиқланади.


Математика фанидан2021-2022-ўқув йили умумий ўрта таълим мактабларининг 9-, 11- синф ўқувчилари учун якуний давлат аттестацияси ўтказиш бўйича
методик тавсия ва материаллар

Мазкур методик тавсияда якуний Давлат аттестациясини ўтказиш
бўйича кўрсатмалар берилган. Ҳар бир имтиҳон топшириқлари умумий ўрта таълим мактабининг 5-11-синф математика ўқув фани Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари асосида тузилган.

2021-2022-ўқув йилида 9-, 11-синфни тугатган ўқувчиларнинг математика фанидан эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малакаларини аниқлаш мақсадида якуний аттестация ёзма иш шаклида ўтказилади.

Якуний аттестациянинг ҳар бир ёзма иш билетида 5 та топшириқ берилган. Ўқувчилар навбат билан билетларни танлаб олишади. Мазкур топшириқлар 5-11-синфда ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини текшириш учун хизмат қилади.

Якуний аттестацияга 120 дақиқа ажратилади. Математика фани чуқурлаштириб ўтиладиган синфларда методик бирлашма қарори билан 5-11-синф ўқув дастурига мос келадиган биттадан (алгебра ва геометрия) қўшимча топшириқ киритишлари мумкин. Бунда топшириқ ечимларини изоҳлаб ёзишларига қўшимча (60 минут) вақт берилади. Ёзма ишга ажратилган вақт эълон қилиниб, доскада имтиҳонни бошланиш ва тугаш вақти ёзиб қўйилади. Ўқувчиларнинг ёзма ишлари 5 баллик баҳолаш тизими асосида баҳоланади.

 

Leave a Reply