Ўқитувчиларга мажбурий ягона форма жорий этилмаган — вазир

Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари учун ягона форма жорий этиш режалаштирилмаган. «Бу фейк хабар», — деди кеча, 27 июл куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов.

В Узбекистане не планируется введение единой формы для учителей школ

«Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда жорий ўқув йилидан бошлаб ўқитувчилар учун ҳам ягона форма жорий этилаётгани ҳақида ҳеч қандай асосга эга бўлмаган маълумотлар тарқалмоқда.



Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчилар учун бундай талаб жорий этилмагани, бу оддий «фейк» хабар эканини қатъий таъкидлаб ўтмоқчиман», — деди Бахтиёр Саидов.

Шу билан бирга, Саидовнинг сўзларига кўра, ўқувчилар учун ягона мактаб формасини жорий этиш 2025 йилгача қолдирилди. Бу йил мактабга формасиз борадиган ўқувчилар устидан ҳеч қандай шикоят киритилмайди.



🔥2.1 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853