2023/2024 ўқув йилидан янги ишга кираётган чет тили ўқитувчиларига В2 даражадаги сертификат талаби киритилади - Ta’lim / Образование

2023/2024 ўқув йилидан янги ишга кираётган чет тили ўқитувчиларига В2 даражадаги сертификат талаби киритилади

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига асосан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилинаётган номзодлар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

certificate

Мазкур қоиданинг амалиётга жорий этилиши натижасида айрим ҳудудларда чет тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинишида муаммолар юзага келиши ва ўқитувчиларнинг етишмовчилиги кузатилмоқда.

Кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, шунингдек, мактабларда хорижий тилларни ўқитиш жараёни давомийлигини таъминлаш мақсадида Ҳукумат томонидан В2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган чети тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинмаслиги хусусидаги талаб 2023/2024 ўқув йилидан кучга кириши юзасидан топшириқ берилди.


Ҳурматли устозлар, олий ўқув юрти талабалари!

Мактабларда таълим сифати ва педагогларнинг билимига белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бериш учун ўз устингизда ишлаш ва малакангизни ошириш чораларини кўришингизни сўраймиз. Мактаб таълими сифатини оширишда педагогларнинг малака ва кўникмалари юқори даражада бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2024/2025 ўқув йилидан мактабдаги ҳар қандай чет тили фани ўқитувчиси В2 даражадаги сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Ўз навбатида С1 даражадаги халқаро сертификатга эга ўқитувчилар ҳам айни вақтда ойлик иш ҳақларини 50 фоизга ошириш имкониятига эга.

 


Leave a Reply