Фан ойликлари қандай тартибда белгиланган? Ҳозир қайси фан ойлиги? Ушбу саҳифада умумий ўрта таълим мактабларида фан ойлигини ўтказиш ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Умумий ўрта таълим мактабларида иқтидорли ўқувчиламинг қобилиятларини маълум бир мақсадга йўналтириш, изланувчан, ташаббускор ва ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибасини ўрганиш, таълим-тарбия жараёнида қўлланилаётган методларни такомиллаштириш мақсадида фан ойликлари ўтказилади.
Халқ таълим вазирининг 183 сонли буйруғига 2-илова (13.08.2020) билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим мактабининг методбирлашмалари тўғрисида низом»га кўра Умумий ўрта таълим мактабларида фан ойликлари қуйидаги тартибда ўтказилади:
Сентябр – Бошланғич таълим;
Октябр – Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили;
Ноябр – Рус ва хорижий тиллар;
Декабр – Тарбия ва ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари);
Январ – Табиий фанлар (физика, кимё, биология);
Феврал – Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари);
Март – География ва иқтисодиёт;
Апрел – Амалий фанлар (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология);
Май – Жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.
Умумий ўрта таълим мактабларида фан ойликларини ўтказишда қуйидагиларни амалга оширишга эътибор қаратилиши лозим:
- таълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнининг сифатини, фан ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш, уларнинг қобилияти ва истеъдодларини рўёбга чиқариш;
- таълим муассасасида фанларни ўқитишда қўлланилаётган замонавий методларни аниқлаш ва таълим-тарбия жараёнидаги натижаларни тарғибот қилиш;
- педагогларнинг ижодий фаоллигини ошириш, уларнинг иш тажрибаларини ўрганиш;
- синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг ўқув жараёни билан узвийлигини таъминлаш;
- ўқитувчи ва ўқувчиламинг ижодий ҳамкорлигини ташкил этиш.
Умумий ўрта таълим мактабларида фан ойликларида амалга ошириладиган ишлар умумий ўрта таълим мактабининг методбирлашмаси иш режасига киритилади.
Ҳар бир фан ойликларининг якуни умумий ўрта таълим мактабларининг методбирлашмаларида муҳокама қилинади.