Физика, биология, кимё фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия - Ta’lim / Образование

Физика, биология, кимё фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия

Ҳозирги кунда илм-фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларининг, ахборот коммуникация технологияларининг тез суръатларда жадаллик билан ривожланиши таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан юқори босқичга кўтаришни талаб этади.

Умумтаълим мактабларида бир неча йиллардан буён фан ойликлари ўтказиб келинмоқда. Жумладан, январь ойида кимё, биология, физика фанлари ойлиги ўтказилади.

fizika-kimyo-biologiya

Кимё, биология, физика фан ойлигини ўтказишдан мақсад:
🔹 фан ойлиги давомида ўқув-тарбия жараёнига ижобий таъсир этувчи тадбирлар ўтказиш;
🔹 ўқувчиларнинг билим олишга бўлган интилишларини ҳар томонлама ривожлантириш:
🔹 физика, кимё, биология фанлари экспериментал фан бўлганлиги сабабли, назарий олган билимларини амалиётда қўллаш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш ҳамда дарс жараёнида ўқув-лаборатория жиҳозларидан, кўргазмали тажрибалардан унумли фойдаланиш;
🔹 мазкур фанлар ўқитилишида ўқувчиларнинг тафаккурини кўчайтириш мақсадида тўгарак машғулотларида масалалар ечиш технологияларига эътиборни қаратиш;
🔹 ўқувчиларни ушбу фанлардан мустақил ва ижодий фикрлашга, табиий фанларнинг турмуш ва техникадаги аҳамиятини билишга ва халқ хўжалигида улардан қўлланиши ҳақида тушунчалар бериш ва ўргатиш;
🔹 дарс жараёнида ахборот коммунакицион технологиялардан фойдаланиш орқали иқтидорли ўқувчилар билан ишлашни янада такомиллаштириш;
🔹 ўқувчиларнинг фанлар бўйича билим, кўникма ва малакаларида бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
🔹 фан ойлиги давомида тажриба алмашиш мақсадида, таълим-тарбияда яхши самара бераётган, олиб борилаётган ишлар, илғор иш тажрибалар юзасидан материалларини таълим порталларига жойлаштириб бориш мақсадга мувофиқ.

Кимё, биология, физика фан ойлигини ташкил этиш ва ўтказишда қуйидагиларга эътибор қаратиш тавсия этилади:

1- йўналиш “Фан ойлиги”нинг очилиши

– Умумтаълим мактабларида кимё, биология, физика фанлари ойлигини ўтказиш юзасидан чора – тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
– Мактабда мазкур предметларга доир деворий газеталар чиқарилиши, уларда шу фанлар бўйича қизиқарли маълумотлар, интернет саҳифаларидан олинган фан янгиликлари ҳақидаги материалларни бериш мақсадга мувофиқдир.
– ДТС ва ўқув дастурлари асосида ўқувчиларнинг мазкур фанлардан эгаллашлари лозим бўлган билим, кўникма ва малакалари мониторинги аниқланади.
– Мактабларда ўтказилган “Билимлар беллашуви” натижалари таҳлиллари асосида ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

2- йўналиш “Очиқ дарслар”ни ташкил этиш

– “Очиқ дарслар”ни ташкил этишда ўқитувчилар синфлар кесимида аниқ белгиланган мазулар бўйича машғулотларни олиб бориш юзасидан дарс жадвалини белгилаш;
– Кимё, биология, физика фанлари бўйича очиқ дарсларни ўтказишда ахборот коммуникацион ҳамда илғор педагогик технологиялардан фойдаланиб, машғулотларни ташкил этиш;
– кимё, биология, физика фанларидан яратилган электрон дарслик ва вертуал лаборатория қўлланмаларидан дарс жараёнида самарали фойдаланиш усулларини намойиш эта билиш;
– илғор педагогик технологиялар сингдирилган дарс ишланмалари тайёрлаш ва методик бирлашмаларда муҳокама қилиниб,улардан энг яхши дарс ишланмаларини “Зеёнет” ахборот порталига жойлаштириш;
– мактаб раҳбарияти томонидан илғор иш тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш ҳамда фан ойлиги доирасида мақолаларни оммавий ахборот воситалари орқали чоп эттиришга эришиш.

3- йўналиш “Синфдан ташқари ишлар”ни ташкил этиш

– Фан ойлиги давомида биология фани бўйича “Қушлар бизнинг дўстимиз”, “Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган ўсимликлар”, “Гуллар байрами”, кимё фани бўйича “Кимёвий элементлар сўзлайди”, “Халқ хўжалигида кимё”, “Қизиқарли кимё”, физика фани бўйича “Физиклар лириклар”, “Қизиқарли физика”, “Билимдонлик чўққиси”, ” Физикада олам мужассам” каби фан кечалари, қизиқарли баҳс-мунозаралар тадбирларини, тематик албомлар танловларини ўтказишда хорижий (инглиз, франсуз, немис) тиллардан фойдаланилган ҳолда тайёрлаш ва ўтказишга эришиш;
– Маҳаллий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда шаҳар, вилоят марказларидаги университет, институт факултетларининг профессорлари, олимлар, дарслик муаллифлари, устоз–шогирд йўналишидаги “Устоз” ўқитувчилар билан мазкур фанларга қизиқувчи ўқувчилар учрашувларини ташкил этиш;
– Мактабда ўқувчиларнинг ўқув-лаборатория жиҳозларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш мақсадида фан тўгаракларида қўшимча машғулотлар (амалий, лаборатория, кўргазмали намойишлар) ўтказиш;
– Фан ойлиги давомида кимё, биология, физика фан йўналишларидаги олий ўқув юртларига, касб-ҳунар коллежларига, академик лицейларга, ишлаб чиқариш корхоналарига экскурсиялар ташкил этиш;
– Ресурс марказларида очиқ дарслар, фанларга оид китоб кўргазмалари ташкил этиш;
– Кимё, биология, физика фанларидан ўқув-лаборатория жиҳозларидан самарали фойдаланиш, (амалий, лаборатория, кўргазмали намойишлар) ўқитувчиларга методик ёрдам бериш учун туманларда ташкил этилган таянч мактаблар қошида семинарлар ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

1. Фан ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши дарс ишланма”, “Энг яхши тарқатма материаллар” кўрик танловини ўтказиш.
2. Ўқувчиларнинг ижодий ишлари (кросвордлар, рефератлар, буклетлар, қўлда ясалган жиҳозлар) юзасидан танловлар ўтказиш.

3. 6-синф ўқувчилар ўртасида “Ўйла, изла, топ” интеллектуал ўйини ўтказиш. Ўйин шартлари қуйидагича:
✔️ Физик катталиклар ва ўлчов бирликлари бўйича савол -жавоб.
✔️ Aсбобларнинг номи ва вазифасини айтинг.
✔️ Тезкор савол- жавоб.
✔️ Формула ёзинг ва изоҳланг.
✔️ Оддий тажрибалар ўтказиш ва тушунтириш.

7-синф ўқувчилар ўртасида «7×7» интелектуал ринг ўйинини ўтказиш.
✔️ Хотира машқи-11 дан 99 гача бўлган 7 та рақамлар айтилади.
✔️ Олимлар гулшани – бу шартда 2 та буюк шахснинг суратлари кўрсатилади. Улар ҳақида 7 та маълумот бериш керак.
✔️ Ҳар соҳадан бир шингил-бу шартда 7 та савол берилади.
✔️ Билимдонлик синови-бу шартда тест берилади.
✔️ Тафаккур дурдонаси-бу шартда физикага доир 7 тадан савол берилади.
✔️ Зукколар бошқотирмаси.
✔️ Aқл чархи- физикадан масалалар берилади.

5. 8-синфда «Оламга саёҳат» тадбирини ўтказиш.
Ўқувчиларнинг назарий олган билимларини, амалиётда қўллаш кўникма, малака ва компетенциясини шакллантириш.
1-бекат. «Кашфиётлар шаҳри»
2-бекат. «Қонунлар шарҳи»
3- бекат «Биологлар саройи»
4- бекат «Кимёгарлар шаҳри»
5- бекат «Зукколар бекати»
6- бекат. «Aсбоб анжомлар шаҳри»
7-бекат «Очилмай қолган сирлар бекати»

6. 9-синфда «Заковат » ўйинини ўтказиш.
7. Шу билан бирга фан ойлигини намунали ташкил этиш, ўқувчиларнинг фанларга бўлган қизиқишларини ошириш, билим самарадорлигини кўтариш мақсадида биология фани бўйича “Қушлар бизнинг дўстимиз”, “Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган ўсимликлар”, “Гуллар байрами”, кимё фани бўйича “Кимёвий элементлар сўзлайди”, “Халқ хўжалигида кимё”, “Қизиқарли кимё”, физика фани бўйича “Физиклар лириклар”, “Қизиқарли физика”, “Билимдонлик чўққиси” «Физикада олам мужассам» каби фан кечалари, қизиқарли баҳс-мунозаралар тадбирларини, тематик албомлар танловларини ўтказиш;

Фан ойлигини якунлаш

Кимё, биология, физика фан ойлиги якунига бағишланган фестивал ўтказилади. Ушбу тадбир мактаб раҳбарияти ўқитувчилар жамоасини ёшларга билим беришдаги қилган меҳнатларининг сарҳисобини, улардаги ижодий қобилиятларини ривожлантириш борасида қилинган ишларни қадрлаш ва баҳолаш мақсадида ташкил қилинади:
– ДТС ва ўқув дастурлари асосида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ижодий ҳамкорлигини тарғиб этиш;
– Фестивалда ўқитувчи ва ўқувчилар иқтидори, қобилиятини ҳамда маҳоратини кўрсатиш;
– Фан ойлиги давомида мактабда ўтказилган турли тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда фаол қатнашган фан ўқитувчилари ва ўқувчиларни тақдирлаш.

Фан ойликлар том маънода ҳар бир фан йўналиши бўйича жамиятга, фан соҳасига бераётган фойдасини кўрсата олиш, ҳар бир йўналишдаги ўқитувчилар оммасини жипслаштириш, фанлараро боғликликни таъминлаш ҳамда таълим мазмунининг юқори самарадорлигини оширишдек улкан вазифани адо этишга ундайди.

Мактабларда ўтказилган фан ойликлари юзасидан тайёрланган ҳисоботлар тўпланиб, мактаб методбирлашмаларида сақланади.

Leave a Reply