Ушбу саҳифада рус тили фанидан назорат ишлари келтирилган бўлиб, файлларни docx ва pdf вариантида юклаб олишингиз мумкин.
Рус тили — рус халқи тили бўлиб, жаҳонда кенг тарқалган тиллардан ҳисобланади. МДҲда миллатлараро ва давлатлараро алоқа воситаси. Рус тили Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги 6 расмий тилдан бири саналади. Украин ва белорус тиллари билан биргаликда ҳиндевропа тиллари оиласига кирувчи славян тилларининг шарқий гуруҳини ташкил этади. Ўтган асрнинг 80-йилларидаги маълумотларга кўра, рус тилида сўзлашувчиларнинг умумий сони 250 млн. кишидан, жумладан, ҳозирги РФ ва МДҲ мамлакатларида 185 млн. кишидан иборат. Бундан ташқари, мазкур ҳудудлардаги 60 млн.дан ортиқ киши рус тилида эркин сўзлаша олади.
Эътиборингизга таълим ўзбек ва бошқа тилларда олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактаблари учун (Рус тили чет тили сифатида) рус тили фанидан тест ва назорат ишлари материалларини ҳавола этмоқдамиз.