2023 йил 29 январ куни она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари бўлиб ўтган эди.
Мазкур тест синовида 5 минг нафарга яқин талабгор иштирок этган бўлиб, ҳозирда уларнинг ёзма ишлари текширилмоқда.
Ёзма ишларни текшириш кўп вақт талаб этадиган жараён бўлиб, ҳозирда мазкур жараённи имкон қадар тезроқ якунлашга ҳаракат қилинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 646-сон қарорида тест синови натижалари йигирма иш куни ичида эълон қилиниши белгиланган.
Шу сабабли ёзма ишларни текшириш жараёнини 24-февралга қадар якунлаш ва 24-феврал куни тест натижаларини эълон қилиш режалаштирилган.