Ўқувчилар учун онлайн олимпиадалар cаналари билан танишинг - Ta’lim / Образование

Ўқувчилар учун онлайн олимпиадалар cаналари билан танишинг

Ўқувчилар учун онлайн олимпиадалар давом этади! Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти хабар бермоқда.

online olimpiada

Навбатдаги онлайн олимпиадалар 2024 йил 03-10 декабр кунлари математика, физика, кимё, биология, инглиз тили фанларидан 4-11 синф ўқувчилари ўртасида, қўйидаги график асосида ўтказилади:

oquvchilar uchun online olimpiada sanalari

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида oo.uzedu.uz тизимида ташкил этиладиган онлайн олимпиадаларда рўйхатдан ўтган ўқувчиларни мактаб томонидан тасдиқланиши бекор қилинди. Эндиликда исталган фойдаланувчилар тизимдан рўйхатдан ўтиб онлайн олимпиадаларда иштирок этишлари ва ўз билимларини синаб кўришлари мумкин.

Олимпиадада иштирокчиларга 20 та тест топшириқлари тақдим қилинади ва уларни бажариш учун 1 соат вақт ажратилади.

❗️Онлайн олимпиадаларда иштирок этиш учун ўқувчилар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши шарт!

Олимпиада натижалари ва QR-кодли иштирокчи сертификатларини ўқувчилар соат 23:00 дан кейин тизимда кўришлари ва юклаб олишлари мумкин бўлади.

Ўқувчилар онлайн олимпиадаларда кун давомида соат 10:00 дан 19:00 га қадар иштирок этишлари мумкин.

Ўқувчилар олимпиадада қатнашишлари учун ушбу йўриқномадан фойдаланишлари мақсадга мувофиқ.

Онлайн олимпиадаларда иштирок этиш мутлақо бепул.

 


🔥0.1 M marta ko‘rildi

Leave a Reply