Бугундан бошлаб сайтимизда янги рукн ишга тушди. «Давлатлар» деб аталувчи рукнда давлатлар ҳақида тўлиқ маълумот: байроғи, герби, майдони, аҳолиси, географик жойлашуви, валюта тури ва бошқа маълумотлар ўрин олади. Рукннинг биринчи мавзусини она диёримизга бағишлашга қарор қилдик.
Номи: Ўзбекистон (расман: Ўзбекистон Республикаси).
Пойтахти – Тошкент шаҳри
Давлат тили – Ўзбек тили
Майдони – 448,900 км2
Аҳоли сони (2013) – 30.183.400 (41- ўрин)
Зичлик – 61,4/км2
Пул бирлиги – сўм
Интернет домен: .UZ
География
Ўзбекистоннинг умумий чегараси 6221 километрга, ғарбий чеккасидан шарқигача 1,425 километрга, шимолидан жанубигача эса 925 километрга чўзилган. У ғарбдан ва шимолдан Қозоғистон (чегара узунлиги 2203 км.) билан, шарқдан Қирғизистон (чегара узунлиги 1099 км.) ва Тожикистон (чегара узунлиги 1161 км.) билан, жанубдан эса Туркманистон (чегара узунлиги 1621 км.) ва Афғонистон (чегара узунлиги 137 км.) билан чегарадош.
Аҳоли
Ўзбекистон аҳолиси – 30,492,800 кишини ташкил қилади (2014-йил, йил бошига). Аҳолининг аксари қисми (81,7 %дан кўпроғи – 24,15 млн.киши) ўзбеклардан иборат. Айниқса Андижон вилояти аҳолисида ўзбеклар ҳиссаси жуда катта. Ҳар бири 3 миллиондан ошиқроқ руслар, қозоқлар, тожиклар; 2,5 миллионлик татарлар, қирғизлар, қорақалпоқлардан ташқари форслар (200 минг), корейслар (200 минг), украинлар (150 минг), туркманлар (150 минг), арманилар (100 минг), араблар ва лўлилар (500 минг) ва бошқалар. Аҳолининг 36 % шаҳарларда ва 64 % қишлоқларда истиқомат қилади. Аҳолининг асосий қисми ўзбеклар бўлиб, улар аҳолининг 81,7 %ни ташкил қилади. Ўзбекистон кўп миллатли республика бўлиб, 130 га яқин миллат ва элатларнинг вакиллари истиқомат қилишади.
Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар сингари Ўзбекистон Республикасининг ҳам аҳолиси нисбатан ёш бўлиб, унинг катта қисми меҳнатга лаёқатли ёшдадир. Аҳоли умумий миқдорининг 39 %ини меҳнатга лаёқатли давргача бўлган ёшлар, 54 %и меҳнатга лаёқатли ва 7 % меҳнатга лаёқатли даврдан катта ёшлилар ташкил этади.
Маълумот 2000-йилга тегишли:
Ўзбеклар – 18 млн. 959 минг киши (Жами аҳолининг 78 %)
Руслар – 1 млн. 199 минг киши
Тожиклар – 1 млн. 166 минг киши
Қозоқлар – 990 минг киши
Қорақалпоқлар – 504 минг киши
Татарлар – 324 минг киши (бошқа маълуматлорга кўра – 700 мингга яқин)
Қирғизлар – 232 минг киши
Корейслар – 164 минг киши
Туркманлар – 152 минг киши
Украинлар – 105 минг киши
Арманлар – 42 минг киши
Озарбайжонлар – 36 минг киши
Форслар – 30 минг атрофида
Уйғурлар – 20 минг атрофида
Белоруслар – 20 минг атрофида
Қрим татарлари – 10 минг атрофида (бошқа маълуматлорга кўра 90 мингга яқин)
Жўҳитлар – таҳминан 20-30 минг киши
Турклар – 10 минг атрофида
Олмонлар – 7.9 минг киши
Юнонлар – 10 мингдан озроқ
Маданият
Ўзбекистон фуқароси паспорт орқали аниқланади. Қадимдан Ўзбекистон ери Ўрта Осиёда маданият ўчоғи бўлиб келган. Бу юртдан чиққан олим ва шоирлар бутун дунёни қойил қолдирган. Ҳозир ҳам давлат томонидан яратиб берилган кенг имкониятлар натижасида Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳаси ривожланмоқда. Ўзбек кинолари халқаро кинофестивалларнинг ғолиби бўлмоқда. Ўзбекистонда айниқса қўшиқчилик санъати кенг ривожланган.
Таълим
Таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон қилинади. Жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, ҳизмат тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаетганлигидан қатъи назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланади. Бошқа давлатларнинг фуқаролари Ўзбекистон Республикасида ҳалқаро шартномаларга мувофиқ билим олиш ҳуқуқига эга. Республикада истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шаҳслар билим олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.
Миллий байрамлар
1992-йил 2-июлда Олий Мажлис қарорига биноан ушбу кунлар байрам ва дам олиш кунлари деб эълон қилинган:
1 Январ – «Янги Йил Байрами»
14 Январ – «Ватан Ҳимоячилари куни»
8 Март – «Халқаро Хотин-Қизлар куни»
21 Март – «Наврўз Байрами»
9 Май – «Хотира ва Қадрлаш куни»
1 Сентябр – «Мустақиллик куни»
1 Октябр – «Ўқитувчи ва Мураббийлар куни»
8 Декабрь – Конституция куни»
«Рамазон Ҳайит (Ийд-ал-Фитр) байрами»
«Қурбон Ҳайит (Ийд-ал-Адҳа) байрами»
Халқаро Муносабатлар
Ўзбекистон 37 та халқаро ташкилотлар аъзоси.
Қуйидаги ташкилотлар Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарига эга:
БМТ
Наркотиклар назорати ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича БМТ дастурининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси
БМТнинг миллий халқлар Фонди
Қочоқлар бўйича БМТнинг Олий Комиссариат бошқармаси
БМТнинг болалар фонди ваколатхонаси – UNICEF
БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ваколатхонаси
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ваколатхонаси JSST/WHO
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилоти- EXHT / «SC»
Халқаро қизил хоч қўмитасининг ваколатхонаси – ICRC
Халқаро қизил хоч ва қизил ярим ой жамиятлари федерациясининг ваколатхонаси Red Cross
Халқаро молиявий ташкилотлар:
Жаҳон банки ваколатхонаси – JB/World Bank
Халқаро валюта фонди ваколатхонаси – HVH/IMF
Европа тикланиш ва тараққиёт банки ваколатхонаси
Халқаро Молия корпорацияси ваколатхонаси
Осиё тараққиёт банки ваколатхонаси
Табиий ресурслар
Ўзбекистон Республикасида жуда катта ишлаб чиқариш ва минерал хом-ашё бойлиги, ноёб қишлоқ хўжалиги хом-ашёси, қайта ишлаш жараёнида олинадиган жуда катта ярим фабрикатлар, бой табиий ресурслар, равнақ топган инфратузилма бор. Фойдали қазилмалар разведкасининг замонавий даражаси жуда бой нодир, рангли ва ноёб металл конларини, органик ёнилғининг барча турлар – нефт, табиий газ, газ конденсати, қўнғир ва ярим коксланадиган кўмир, ёнувчи сланеслар, уран, қурилиш материаллари учун хом ашёнинг кўп турларини ўзлаштириш билан боғлиқдир.
Ўзбекистон ҳудудида 100 хилдан ортиқ минерал хом ашёларнинг кенг тармоғи аниқланган бўлиб, ҳозир уларнинг 60 дан ортиғи халқ хўжалигининг тармоқларида ишлатилмоқда.
Олтин, уран, мис, табий газ, вольфрам, калий тузлари, фосфорит, каолин сингари фойдали қазилмаларнинг тасдиқланган заҳираларига кўра Ўзбекистон МДҲ эмас, бутун жаҳонда етакчи ўринни эгаллайди. Масалан, олтин заҳиралари бўйича республика жаҳонда тўртинчи ўринда, уни қазиб олиш бўйича еттинчи ўринда, мис заҳиралар бўйича 10-11 ўринда, уран бўйича еттинчи-саккизинчи ўринда, уни қазиб олиш бўйича 11-12 ўринда турибди.
Мавжуд бўлган минерал хом-ашё заҳираларининг аксарияти ҳозир ишлаб турган кон қазиш комплексларини истиқболдаги узоқ муддат мобайнида хом-ашё билан таъминлайди, айни вақтда, олтин, уран мис, қўрғошин, кумуш, литий, фосфоритлар, калий тузлари, дала шпати, волластонит, агрокимё маъданлари ва шу каби жуда муҳим фойдали қазилмаларни қазиб олишни ташкил этиш, қувватларни кўпайтиришга имкон беради.