Машҳурлар ҳаёти: Шароф Рашидов (видео) - Ta’lim / Образование

Машҳурлар ҳаёти: Шароф Рашидов (видео)

Таниқли адиб, йирик давлат арбоби Шароф Рашидов ижоди 30-йилларнинг иккинчи ярмидан бошланган. У адабиётшунос ва мунаққид сифатида ҳам қалам тебратган. Шароф Рашидов ижодида мақоланавислик муҳим ўринни эгаллайди. Бу руҳ ҳатто унинг бутун ижодида етакчилик қилади.

Таржимаи ҳоли

Шароф РашидовТаниқли адиб, йирик давлат арбоби Рашидов Шароф Рашидович 1917-йилнинг 6-ноябрида Жиззах шаҳрида, деҳқон оиласида таваллуд топган. Наримонов номидаги ўрта мактабда дастлабки маълумотни олгач, Жиззахдаги педагогика техникумида ўқиган. 1941 йилда эса Самарқанд Давлат университетини тугатган. Шундан сўнг у муаллим ва мухбир сифатида фаолиятини бошлаган. 1938-1941 йилларда Самарқанд вилояти газеталарида ишлайди. 1941-1942 йилларда урушда қатнашади. Фронтдан қайтгач, 1944-1947 йилларда Самарқанд вилояти миқёсида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатади.

1947-1949 йилларда собиқ «Қизил Ўзбекистон» (ҳозирги Ўзбекистон овози») газетасига муҳаррирлик қилади. 1949-1950 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси, 1950-1959 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши раёсатининг раиси, 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартияси марказқўмининг биринчи котиби бўлиб ишлайди. Шароф Рашидов 1983 йилнинг кузида вафот этган.

Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов ҳақида

Юклаб олмоқ

Фаолияти

Шароф Рашидов 1983 йилШароф Рашидовнинг ижоди 30-йилларнинг иккинчи ярмидан бошланган. У дастлаб шеъриятда қалам тебратиб, «Самарқанд куйлари» номи билан биринчи шеърий тўпламини эълон қилган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида ёзган шеърлари 1945 йилда «Қадрим» тўпламида чоп этилган. У, айни чоғда, адабиётшунос ва мунаққид сифатида ҳам қалам тебратган. Шароф Рашидов ижодида мақоланавислик муҳим ўринни эгаллайди. Бу руҳ ҳатто унинг бутун ижодида етакчилик қилади.

 

“Абадият кушиги” (Шароф Рашидов ҳақида видеофильм)

Юклаб олмоқ

Адибнинг «Ғолиблар» (1953) қиссаси қайта ишланиб, 1972 йилда роман шаклида нашр этилади. Сўнгра «Бўрондан кучли» (1958), «Қудратли тўлқин» (1964) романлари яратилади. Уларда ўзбек халқининг урушдан кейинги тикланиш йилларидаги меҳнат жасорати бадиий ифодасини топган. Ижодкорнинг «Кашмир қўшиғи» (1957), «Комде ва Мўдан» (1959) каби лирик қиссалари ва «Коинот» (1960) каби киноқиссаси анъанавий Шарқ достончилиги услубида битилган бўлиб, ёшлик, баҳор, гўзаллик, ҳаёт нашидаси мадҳига бағишланган. Адиб ҳаётининг сўнгги йилларида яратган «Дил амри» қиссаси уруш йилларида белорус тупроғида жанг қилган ўзбек жангчиларининг ҳаёти тасвирига бағишланган.

Шароф Рашидов хайкали

манба: ziyonet.uz ва mover.uz

 


2 thoughts on “Машҳурлар ҳаёти: Шароф Рашидов (видео)

Leave a Reply