Жиззах ВХТБга қарашли «Умид» Ихтисослашган Давлат Умумтаълим мактаб-интернатининг тарих фани ўқитувчиси Пардаева Гулшан Ўктамовнанинг «Қадимги Юнонистон маданияти» (27-дарс) номли 1-соатлик очиқ ишланмаси эътиборингизга ҳавола этилмоқда.
Дарснинг технологик харитаси
Мавзу: «Қадимги Юнонистон маданияти»
Мақсад ва вазифалар
Дарснинг мақсади: Ўқувчиларга «Қадимги Юнонистон маданияти»ҳақида маълумот бериш, қадимги юнон маданияти, фуқаролар тарбияси, Олимпия ўйинларининг ташкил топиши, театрнинг пайдо бўлиши, ҳайкалтарошлик ва меъморчилик, сўқир қўшиқчи Гомер достонлари ҳақида тушунчалар бериш, ўқувчиларни мультимедиа воситалари ёрдамида мавзуга қизиқтириш
Дарснинг таълимий вазифаси: ўқувчиларни тарих фанига қизиқтириш, мавзу тўғрисида тушунча бериш, билимларини ошириш.
Дарснинг тарбиявий вазифаси: ўқувчиларни мустақилликка ўргатиш, эркин фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ҳамда изчил мулоқотга ўргатиш.
Дарснинг касбга йўналтирувчи мақсади: ўқувчиларга турли мисоллар ёрдамида этнография, археология, архив иши каби касбларга қизиқтириш, илк тушунча ва билимларни сингдириш.
Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси
Дарснинг кўргазмали қуроллари: дарслик, қадимги дунё харитаси, “Ҳақиқат манзаралари” китоби, доска, бур, тарқатма материаллар, жадваллар, персонал компьютер, проектор.
Услуб: Маъруза ва амалиётнинг уйғунлиги.
Шакл: Савол-жавоб. Жамоа ва кичик гуруҳларда ишлаш.
Восита: электрон ресурслар, дарслик, плакатлар; тарқатма материаллар.
Усул: Тайёр презентация ва слайд материаллари асосида.
Назорат: Оғзаки, савол-жавоб, муҳокама, кузатиш.
Баҳолаш: Рағбатлантириш, 5 баллик рейтинг тизими асосида.
1. Ташкилий қисм: Ўқитувчи дарс жиҳозларини ҳозирлайди, уй вазифаларини сўраш мақсадида фойдаланадиган “Кичик гуруҳларда ишлаш” интерфаол усули учун ўқувчиларни 4 гуруҳга бўлиб олади:
- «Илиада»
- 2-гуруҳ «Одиссея»
- 3-гуруҳ «Олимпия»
- 4-гуруҳ «Гомер»
2. Уй вазифасини текшириш: Гуруҳларга саволлар берилади:
1. Нима сабабдан Юнонистон мағлубиятга учради?
2. Ҳал қилувчи жанг қаерда бўлди?
3. Демосфен ҳақида сўзлаб беринг.
4. Юнонистон босиб олингандан сўнг қандай ишлар амалга оширилди?
Хар бир гуруҳнинг жавоблари эшитилиб, ўқитувчи томонидан тўлдирилади ва умумлаштирилади.
3. Янги мавзу баёни: Ўқитувчи ўқувчиларга янги мавзуни тушунтириб беради.
“Илиада” достонида муаллифнинг бутун диққати асарнинг бош қаҳрамони Ахиллнинг ғазабига қаратилган бўлиб, қолган воқеалар фақат 50 кун ичига сиғдирилган. Тингловчи ва китобхон тўла таассуротга эга бўлиши учун асар давомида муаллиф йўлйўлакай чекинишлар ясаб, турлитуман ҳодисалар билан асосий воқеани тўлдириб борган. Худди шу уйғунлик, мухтасарлик “Одиссея” достонида ҳам бор. Жафокаш Одиссейнинг ўз ватанига қайтиши, ҳар сафар мобайнида унинг бошидан кечган мушкулотлар, учраган ажойибот, ғаройиботлар — асарнинг асосий мавзусидир.
Қаҳрамонларнинг қиёфасини уларнинг табиати, хаттиҳаракатини кўрсатиш бобида — реалистик тавсифи ниҳоятда сезиларли. Достонларда ҳаётнинг турли поғоналарида турувчи илоҳий кучлар, одам болалари: Олимп тоғининг маъбуд ва маъбудалари, девлар, паризодлар афсонавий махлуқлар, подшоҳлар, паҳлавонлар, оддий жангчилар, маликалар, канизаклар, қул ва чўрилар, гўдаклар ва ҳ.к. кўз ўнгида гавдаланади. Юнон халқи асрлар давомида ботирлик ҳақидаги ўз туйғу ва орзуларини ана шундай қаҳрамон номи билан боғлаб келган.
Юнон халқининг ботирлик, ғайрат ва жасорат тушунчаларини ёзувчи Ахилл образида талқин этган бўлса, шу халқнинг ҳаёт бобида орттирган донишмандлиги, ақл ва заковатини Одиссей образи орқали кўрсатган. Бошқа қаҳрамонлардан ташқари (ҳар иккала) достонда иккинчи даражали шахслар бор: Агамемнон — такаббур, Менелай — ботир, Диомед — серғайрат, Нестор — нуроний, Барис — худбин, олифта, Гектор — ориятли ва ҳ.к.
Европа халқлари ўз тараққиётлари давомида катта иштиёқ билан неча бора юнонлар ҳамда римликлар яратган санъат ва адабиётга мурожаат этиб, улар асосида қалбларини безовта қилган туйғу ва ғояларни ҳал этишга уринганлар. Уйғониш даврининг буюк алломалари қўлида антик (қадим) дунёнинг илму фани, санъат ва адабиёти, фалсафий таълимотлари энг кучли қурол бўлиб хизмат қилган. “Уйғониш” сўзининг дастлабки маъноси ҳам қадимги маданиятни қайта тиклаш, янгидан оёққа турғизиш демакдир.
17-аср Европа классицизм адабий оқими ҳам 100—150 йил давомида антик дунё бадиий ижодига тақлид шиори остида ривожланди, бу давр мобайнида қарийб бутун Европа саҳнаси, асосан, Юнон ва Рим трагедиялари мавзулари билан яшади. элин маданияти Ўрта Осиё маданиятининг равнақ топишига самарали таъсир этган. Салавкийлар ва ЮнонБақтрия подшолиги ҳукмдорлари даврида Ўрта Осиё, эрон ва бошқалар ўлкалар аҳолисининг фаол иштирокида шарқий эллинизм маданияти вужудга келди, у юнон маданиятини ҳам бойитди.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Юнон меъморлари ва тасвирий санъат намояндалари кўп асрлар оша турли халқлар учун гўзаллик, уйғунлик, юксак дид намунасини ўтаган санъат ёдгорликларини яратган. Асарлар асосан содда афсонавий мавзуларга асосланган бўлсада, борлиқ ва инсон мувозанатини ҳис этиб, табиий муҳит, инсон танасининг табиий гўзаллиги ва уйғунлигини англаб акс эттирди. Бу нисбатлар меъморликда ҳам аниқ ифодасини топган. Юнон бадиий ёдгорликлари Болқон яриморолидагина эмас, шунингдек, Кичик Осиё, Жанубий Апеннин яримолроли, Ўрта денгиз ороллари ҳамда Шим. Қора денгиз соҳилларида ҳам сақланган.
Юнонистон санъати Микен маданияти негизида пайдо бўлган; микенлар билан милоддан аввалги 2—1-минг йиллик санъатининг ўзаро боғлиқлиги кулоллик ва меъморлик бўяма нақшларида кўзга аниқ ташланади. Юнон санъати тараққиёти (милоддан аввалги 11—1-асрлар) тарихан гомер, архаика, класика, эллин каби бир неча даврларга ажратилади.
Архаика (милоддан аввалги 7—6-асрлар) даврида полислар шаклланди, шаҳарлар юзага келди, шаҳарсозликнинг асосий белгилари муқаддас жой (акропол) ва жамоат савдо марказлари (агора) бўлиб, улар атрофида турар жой мавзелари жойлаштирилган, шаҳарлар бунёд этилган. Етакчи ўринни ибодатхоналар (ҳайкаллари бўлган “худолар уйи”) эгаллаган.
Милоддан аввалги 6—5-асрлар чегарасида тасвирий санъатда кескин ўзгаришлар рўй берди, ҳайкалтарош ва рассомлар инсон қиёфаси ва унинг ҳаракатини мукаммал ифода этдилар, фронтон, фризларда кўп шаклли лавҳаларни дадил бажардилар. Класика бошида юзага келган “қатъий услуб” ҳусусиятлари кўзаларга ишланган тасвирларда аниқ ифодасини топди (Епиктет, Евтимид, Ефроний). Қизил шакллар услубида ижод қилган Бриг афсонавий мавзулар билан бир қаторда маиший лавҳалар (базм, мактабдаги машғулотлар, стадиондаги атлетлар)ни ҳам яратди. “Қатъий услуб” милоддан аввалги 5-аср 1-ярмидаги ҳайкалтарошликда ҳам кўзга ташланади; эгин о.даги Афина Афайи ибодатхонаси фронтони, Олимпиядаги Зевс ибодатхонаси фронтон ва метоплари каби санъат дурдоналари яратилди.
Қадимги юнон театри
Юнон драмаси ва театри Дионис шарафига ўтказиладиган қишлоқ хўжалиги байрамларидан бошланган. Унинг асосида табиатнинг қишки ўлик мавсуми ва баҳорги уйғониш даври билан боғлиқ қадимий ер эгаларининг ўйинлари ётади. 6-асрнинг 2-ярмида алоҳида ижрочи — актёр (драматургнинг ўзи) пайдо бўлди. Эсхил саҳнага 2 актёрни олиб кирди. Софокл эса саҳна декорациясида тасвирий безаклардан кенг фойдаланди, фожиаларда 3 актёр пайдо бўлди. Актёрлар, асосан, ниқоб кийиб ўйнаганлар. Театр юнонлар ҳаётида алоҳида ўрин эгаллади. Айниқса, қулдорлик даври гуллаган пайтда театр аҳамияти янада ортди. Театр, асосан, 3 қисм: орхестр, томошабинлар учун жой ва чодирдан иборат бўлди. Булардан энг қадимийси орхестрюмалоқ майдон бўлиб, унда актёр ва хор ижрочилари томоша кўрсатганлар.
Мусиқаси
Юнонистон мусиқасини бадий (мас, “Илиада” “Одисея”) ва илмий (Платон, Аристотел, Пифагор, Аристоксен) мерос ҳамда тасвирий санъат ёдгорликлари орқали тасаввур қилиш мумкин. Юнонистонда мусиқа санъати ижтимоий ҳаётда муҳим ўрин олиб, уни ўрганиш ёшлар тарбияси тизимига киритилган, қўшиқчилик ва созандалик бўйича турли мусобақалар ўтказилган.
Юнонистон трагедия ва комедиясида мусиқа муҳим драматургик вазифаларни бажарган. Унинг ижодкорлари (Эсхил, Фриних, Софокл, Еврипид ва бошқалар) куйларни ҳам яратиб, драматик асарларга хор ва рақслар, якка хонандалик шаклларини киритган. “Антигона” (Софокл) трагедиясидаги хор Афинанинг миллий мадҳиясига айланган. Эллинизм даврида катта чолғу ансамбллар, орган каби мусиқа чолғу асбоблари пайдо бўлган.
Юнонистон мусиқа маданиятига Кичик Осиё ҳамда Яқин Шарқ халқлари мусиқа анъаналари таъсир этган. Ўз навбатида, Юнонистон мусиқаси ҳамда мусиқа назарияси Шарқ мусиқа илми (Юнус алКотиб, Ибн Сурайж, Ишоқ ал Мавсилий, Форобий, ал Киндий, АбулФараж, Исфаҳоний ва бошқалар)да ривож топган. 9-асрда Бағдодда Аристотел, Аристоксен, Никомах, Птолемей ва бошқаларнинг кўпгина мусиқа рисолалари араб тилига таржима қилинган. Форобий Аристотел тизимини, ал-Киндий янги платониклар ғояларини ривожлантирган. Юнонистон мусиқа назариясида қарор топган тушунчалар (мусиқа, мелодия, ритм, гамма, монодия, гармония, диатоника ва бошқалар) ҳозирги мусиқашуносликда ҳам жорий этилмоқда.
Уйга вазифа:
1. Дарсликдаги тест дастурига ўзгартириш киритиб тест саволини биттага ошириш.
2. Тест тузиш (10 та ёки ундан ортиқ тест).