Ушбу саҳифада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси телеграм ботига педагоглардан келган бир қатор саволларга соддалаштирган ҳолатда жавоблар билан танишишингиз мумкин.
Савол: Ассалому алайкум. 2020 йилда аттестацияда ихтиёрий қатнашган педагоглар 2021 йилдаги аттестацияда ҳам ихтиёрий равишда иштирок эта оладиларми?
Жавоб: Албатта, иштирок эта оладилар!
Савол: Ассалому алайкум. Кеча 2021 йил аттестацияга рўйхатга олиш бошланди деб ёздиларингиз каналда. Мен 2 тоифага ўтдим шу йил. Ҳали сертификат олмадим лекин. 30 декабргача ололаманми йўқми билмадим. Навбатдан ташқари аттестацияга топшира оламанми ёки йўқми?
Жавоб: Албатта, топшира оласиз, сертификат бормаган бўлса ҳам, аттестациядан ўтиб малака тоифа олганлигингизни тасдиқловчи ҳужжатлар, яъни аттестация комиссияси қарори, аттестация варақаси ва малака тоифасини бериш тўғрисида буйруқ асосида 2021 йилда аттестацияга жалб қилинган педагоглар рўйхатига киритилишингиз мумкин.
Савол: Салом. Мен 2020 йил 9 октябрда 2-тоифага муваффақиятли ўтдим. Аммо сертификатим ҳалигача келгани йўқ. Навбатдан ташқари аттестацияга топшириш учун маълумотларимни киритишга халақит бермайдими? Масалан сертификат номерлари ва ҳоказо. Бухоро вилояти Шофиркон туманида ўқитувчиман.
Жавоб: Сиз 9 октябрь куни малака (тест) синовларидан ўтган бўлсангиз керак, лекин педагог кадрлар аттестацияси фақат малака (тест) синовларидан иборат эмас. Малака тоифаларини бериш тўғрисида қарор чиқаришда малака (тест) синовлари натижалари, педагогнинг дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлиги учун қўйилган баллар асос бўлади.
Айрим сабабларга кўра Сертификатлар кеч тарқатилган ҳудудлардан тақдим этилган педагоглар рўйхатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга имконият (муддат) берилади.
Савол: Ассалому алайкум. Мен Сурхондарё вилоятиданман. Сизларга мурожаатим шунда эдики, мен 2 тоифага тестдан ўтгандим 87.5 билан. Бизни мактабда энди комиссия йиғилиши бўлади. Агар ўтсам 2 тоифага ўтаман. Лекин ҳозирги кунда 2021 йилдаги аттестацияга тайёргарлик бўлиб рўйхат шаклланмоқда экан. Бизни тумандаги масъуллар сертификат бўлмаса рўйхатга қўша олмаймиз дейишибди. Шу вазиятда нима қилсам бўлади. Жавобингиз учун раҳмат олдиндан.
Жавоб: Ҳозирча Сертификат бормаган бўлса ҳам, аттестациядан ўтиб малака тоифа олганлигингизни тасдиқловчи ҳужжатлар, яъни аттестация комиссияси қарори, аттестация варақаси ва малака тоифасини бериш тўғрисида буйруқ асосида 2021 йилда аттестацияга жалб қилинган педагоглар рўйхатига киритилишингиз мумкин!
P.S: Саволлар имлоси ва услуби аслича сақланган