Дарснинг мақсади:
Таълимий мақсад: Ўқувчиларга дунё океанининг атмосфера ва қуруқликка таъсирини тушунтириб бериш
Тарбиявий мақсад: Ўқувчиларга экологик тарбия бериш, Ватанимизга меҳр-муҳаббат ҳисларини шакллантириш.
Ривожлантирувчи мақсад: Ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш, нутқ маданиятини ўстириш, ўз-ўзини бошқаришга йўналтириш, ҳозиржавоблик, топқирлик хусусиятларини ривожлантириш.
Дарс тури: Таълим берувчи, интерфаол
Дарс ўтиш методи: Баҳс-мунозара
Дарс жиҳози: Глобус, дунё табиий картаси, 6-синф дарслиги, атласи, ёзувсиз
харитаси, жадваллар, тарқатма материаллар,
Техник жихозлар:Компъютер, мулътимедиа,
слайдлар.
I. Ташкилий қисм. 1.Ўқитувчининг кириш сўзи. Давоматни аниқлаш. Ўқувчиларни дарсга ҳозирлаш
II. Ўтган мавзуни сўраб баҳолаш. Ўтилган мавзуни сўраб мустаҳкамлаш
III. Янги мавзу баёни:
Дунё океани Ернинг барча қобиқиари билан мунтазам ўзаро алоқада бўлиб, сайёрамиз табиатига кучли таъсир этиб туради. Дунё океанининг атмосфера, литосфера, биосфералар билан доимий ўзаро таъсири натижасида ,,океан З атмосфера қуруқлик” тизими таркиб топган. Бу тизимда модда ва энергия алмашинуви кузатилади. Тизимдаги моддаларнинг ҳаракатини таъминлайдиган қудратли куч қуёш энергиясидир. Дунё океани Ер юзасига Қуёшдан келаётган иссиқликнинг 70% ни ютади.
Натижада океан иссиқлик ,,аккумулатори” га айланади ва атмосферани илитиб туради, буғ ҳолатидаги намлик билан таъминлайди, қуруқликка ва барча сув ҳавзаларига ёғин беради.
Қуёш энергияси таъсирида ҳаракатга келган ,,иссиқлик машинаси” бутун Ер юзаси бўйлаб ,,океан атмосфера! қуруқлик” тизимида иссиқлик ва намлик тақсимотин билан таъминлайди (9— расм). ,, Иссиқлик машинаси” флинг ҳаракат йўналиши, тезлиги каби хусусиятларига Ой ва Қуёншнинг тортиши ҳамда Кориолис кучи, Ернинг ички энергияси, ҳатто антропоген омил ҳам маълум миқдорда таъсир этади. Оқибатда табиатда турли хил жараёнлар юзага келади. Океаннинг атмосфера ва қуруқликка таъсир этишида ҳаво массаларининг ўрни катта. Океан қуёш иссиқлигини тўплайди, уларни денгиз оқими турли кенглик ва узоқликларга олиб кетади, атмосферани илитади. Шу билан бирга, ҳароратнинг фарқлари туфайли турлича босимли ҳудудлар ҳосил бўлади. Натижада океан ва
атмосферанинг ўзаро таъсирини боғловчи шамоллар юзага келади.
IV. Янги мавзуни мустаҳкамлаш: Янги мавзуни савол-жавоб қилиб мустаҳкамлаш
V. Ўқувчиларни баҳолаш ва уйга вазифа: Мавзуни ўқиш, харита билан ишлаш.
«Дунё океанининг атмосфера ва қуруқликка таъсири» дарс ишланмасини юклаб олиш (5 кбайт)