Ўзбекистон тарихи фанидан онлайн тест - Ta’lim / Образование

Ўзбекистон тарихи фанидан онлайн тест

Ватан тарихида юксакларда парвоз этилган паллалар ҳам, мураккаб ва мушкул дамлар ҳам бўлади. Ватан мустақиллиги ва бус-бутунлигини, ўз миллий озодлигини давр ва замон суронларидан омон сақлаб қола олган халқ энг саодатли халқдир. Ҳар бир фуқаро учун ўз Ватани ва халқи тарихини билиш эса муқаддас бурчдир.

Ушбу кичик тест Ўзбекистон тарихи XIX-асрнинг иккинчи ярми ва ХХ-аср бошларида содир бўлган воқеаларни ўз ичига олади. Бу давр Ватанимиз тарихининг энг мураккаб ва зиддиятли йилларидир. Бу, бир томондан, Россия империяси истилоси туфайли оғир кулфатлар, йўқотишлар келтирган бўлса, иккинчидан, ота-боболаримиз, мустамлака жабр-зулмига қарши Ватан озодлиги ва мустақиллиги учун қаҳрамонона курашларини давом эттирдилар, учинчидан, Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиб, катта маънавий ва моддий бунёдкорлик ишларини амалга оширдилар.


1. Қуйидагилар ичидан Шаҳрисабз хокимини топинг.
2. Қўқон хонлиги нечанчи йилда тугатилди ?
3. 1868-йилда ташкил қилинган Зарафшон округининг маркази қайси шаҳар бўлган?
4. Огаҳий Хоразмнинг нечанчи йиллар тарихини ёзиб қолдирган?
5. 1843 йилда Хивага келган инглиз дипломатияси вакили ким эди?
6. Зирабулоқ жангида мағлубиятга учраган Бухоро амирлиги Россияга қанча миқдорда товон тўлашга мажбур этилди?
7. «Россия ҳукуматидан ижозат бўлмаган ким бўлишидан қатъий назар ҳар хил кимсаларни Бухоро ҳукумати қабул қилмайди» деб қайси ҳужжатда ёзилган эди?
8. Ахмад Донишнинг Амир Музаффар буйруғи билан ёзган асарини аниқланг.
9. Дукчи эшон қўзғалонига ким бошчилик қилган?
10. Қуйидаги таърифларнинг қайси бири Қўқон шоири Фазлийга тегишли ?
11. 1865 йилнинг қайси санасида Тошкент забт этилди?
12. Тиллашайх масжиди қайси шаҳарда бунёд этилган?
13. Генерал Кауфман Ургут аҳолиси ҳузурига таслим бўлиш таклифи билан кимни юборган?
14. Туркистонда жадидлар отаси деб ҳисобланадиган алломани топинг?
15. «Ҳазрати калом Соҳибзода» мадрасаси нечанчи йилда бунёд этилган?
16. Оқмасжит қалъаси қайси хонликка тегишли бўлган?
17. Россия томонидан Ўрта Осиё ҳудудларининг босиб олиниш кетма-кетлиги тўғри келтирилган жавобни аниқланг.
18. Нечанчи йилда Оренбург генерал губернаторлиги таркибида Туркистон вилояти ташкил этилди?
19. XIX-аср ўртасида Бухоро амирлигидаги иқтисодий ривожланиш учун маъсул шахс ким эди?
20. Шоир Огаҳий ёзган тарихий, таржима ва маърифий асарлари сони қанча?

 


11 thoughts on “Ўзбекистон тарихи фанидан онлайн тест

Leave a Reply