Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Республикамизнинг барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланади. Янги ўқув йилининг биринчи соатида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарслари” ўтилади.
Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди.
Халқимиз ўзининг қисқа муддат – 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари деб билади.
“Хотира дарслари”да Президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз мустақиллиги, халқимиз озодлиги йўлида кўрсатган фидойилиги, она-юртга муҳаббат, миллатимиз олдидаги юксак хизматлари ёшларимиз онги ва қалбига сингдирилади.
манба: uzedu.uz