Дунёдаги энг катта сон қандай номланади?

Тўртинчи синфда ўқиб юрган вақтимда мени “Миллиарддан катта сон қандай номланади?”, “Номлари қаердан келиб чиққан?”, “Энг катта сон қандай номланади?” каби саволлар жуда қизиқтирарди. Анча вақт бу саволларга жавоб топиш мақсадида турли манбалардан жавоб изладим. Интернет тармоғи юртимизга кириб келиши билан маълумот топиш анчагина тезлашди. Эндиликда бошқалар “Дунёдаги энг катта сон қандай номланади?” деган саволига жавоб олишлари учун ўзим излаб топган маълумотларни бошқалар билан баҳам кўришга қарор қилдим.

Бу саволга аниқ ва лўнда жавоб бериш мумкин эмас… Тўғри, қоғоз ёки компьютер экранига «бир» рақами кетидан истаганча «нол» қўйиб ёзиб, саноқни катталаштириб мумкин. Аммо кўпчилик уларни қандай номланишини билмаса керак…

Энг катта сон

Асанкхейя

Интернет тармоғининг баъзи сайтларида дунёдаги энг катта сон сифатида буддавийларнинг асанкхея сони келтирилган. Унга «бир» кетидан 140 та «нол» ёзилади. Ушбу сўзнинг ўзи эса «сон – саноқсиз, чексиз» дея таржима қилинади.

Гугол ва гуголплекс

Шунингдек гугол (10100) сони энг катта сонлардан бири сифатида қабул қилинган. Ушбу сонни ёзиш учун «бир» рақамидан кейин 100 та «нол» қўйилади. Уни 1938 – йилда америкалик математик Эдвард Каснер муомалага киритган.

Гугол сонининг дунёга келиши ўзига хос ҳолатда юз берган, чунки таржима қилинмайдиган номнинг муаллифи сифатида олимнинг … 9 яшар жияни келтирилади. Гугол бутун дунёга энг таниқли қидирув тизими сифатида танилишидан олдин (аслида биз билган қидирув тизими googol сўзини назарда тутади), 1920 йилда болаларни катта сонлар ёрдамида қизиқтириш учун уйлаб топилган.

Эдвард Каснер

Эдвард Каснер

Ушбу мақсадда таниқли математик Эдвард Каснер (расмда) ўзининг икки жияни – Мильтон ва Эдвин Сироттларни Нью-Джерси Palisades бўйлаб сайр қилиш учун табиат қуйнига олиб чиқади. Сайр вақтида улар билан суҳбатлашиб энг катта сон сифатида қандай номни эшитишни хохлашларини сўрайди. Шундай тўққиз ёшлик Мильтон “гугол’’ номини таклиф этади. Жияни ушбу номни қаердан олгани ҳақида тарихда маълумотлар сақланмаган, аммо Каснер 10100 ёки бир рақамидан сўнг 100 та ноль келувчи сон бугундан бошлаб гугол дея номланади дея изох берган.

Ёш математик Мильтон бу билан чекланиб қолмасдан, илм ахлига бунданда катта сон – гуголплексни таклиф этган. Ушбу сон Мильтоннинг фикрича, 1 дан кейин сиз чарчаб қолгудай бўлганча ноль бормуш. Бу қанчалик қизиқарли бўлмасин, Каснер расмий тарзда таъриф бўлиши керак деган фикрда эди. Кейинчалик у 1940-йилда чоп этилган “Математика ва тасаввур’’ китобида “тасодифий ҳазилкаш ўта бардошли бўлгани учун Альберт Эйнштейндан ўтадиган буюк математик бўлиши ҳеч гап эмас” деб ёзади.

Ҳозирда дунёда ишлатилатилётган энг катта сонлар қуйидагилардир:
(Диққат, жудаям катта сонлар!)

Сон Номланиши
101 ўн
102 юз
103 минг
106 миллион
109 миллиард (биллион)
1012 триллион
1015 квадриллион (квадрильон)
1018 квинтиллион (квинтильон)
1021 секстиллион (секстильон)
1024 септиллион (септильон)
1027 октиллион (октальон)
1030 нониллион (нональон)
1033 дециллион (декальон)
1036 андециллион (эндекальон)
1039 дуодециллион (додекальон)
1042 тредециллион
1045 кватродециллион
1048 квиндециллион
1051 сексдециллион
1054 септемдециллион
1057 октодециллион
1060 новемдециллион
1063 вигинтиллион
1066 анвигинтиллион
1069 дуовигинтиллион
1072 тревигинтиллион
1075 кватторвигинтиллион
1078 квинвигинтиллион
1081 сексвигинтиллион
1084 септемвигинтиллион
1087 октовигинтиллион
1090 новемвигинтиллион
1093 тригинтиллион
1096 антригинтиллион
10100 гугол
10123 квадрагинтиллион
10140 асанкхейя
10153 квинквагинтиллион
10183 сексагинтиллион
10213 септуагинтиллион
10243 октогинтиллион
10273 нонагинтиллион
10303 центиллион
10603 дуцентиллион
10903 трецентиллион
101203 квадрингентиллион
101503 квингентиллион
101803 сесцентиллион
102103 септингентиллион
102403 октингентиллион
102703 нонгентиллион
103003 миллиллион
106003 дуомилиаллион
109003 тремиллиаллион
1015003 квинквемилиаллион
10308760 дуцентдуомилианонгентновемдециллион
103000003 милиамилиаиллион
106000003 дуомилиамилиаиллион
1010100 гуголплекс

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*