Ўзбек, рус ва инглиз тилларида спорт турларининг аталиши (видео) | «Умид» ИДУМ

Ўзбек, рус ва инглиз тилларида спорт турларининг аталиши (видео)

“Соғ танда соғлом ақл” – дейди донишманд халқимиз. Спорт сухбат учун жуда қизиқарли мавзу ҳисобланади.Шунинг учун ушбу мақолада сизни спорт турларининг рус ва инглиз тилларидаги талқини билан таништиришга ҳаракат қиламиз. Шунингдек мақола сўнгида инглиз тилидаги play, do ва go – уйнамоқ, шуғулланмоқ феълларининг фарқи билан таништирамиз.

Авваламбор спорт турларининг ўзбек, рус ва инглиз тилида талаффуз этилиши билан танишинг:

Ўзбек тилида Рус тилида Инглиз тилида
1 Атлетика Атлетика Athletics
2 Бадиий
гимнастика
Художественная
гимнастика
Rhythmic
gymnastics
3 Бадминтон Бадминтон Badminton
4 Байдаркада
слалом
Слалом на
байдарках
Kayak slalom
5 Баскетбол Баскетбол Basketball
6 Бейсбол Бейсбол Baseball
7 Биатлон Биатлон Biathlon
8 Бобслей Бобслей Bobsleigh
9 Бодибилдинг Бодибилдинг Bodybuilding
10 Бокс Бокс Boxing
11 Боулинг Боулинг Bowling
12 Велосипед хайдаш езда на велосипеде Cycling
13 Волейбол Волейбол Volleyball
14 Гольф Гольф Golf
15 Дзюдо Дзюдо Judo
16 Камондан ўқ
отиш
Стрельба из
лука
Archery
17 Карате Карате Karate
18 Кёрлинг Кёрлинг Curling
19 Кикбоксинг Кикбоксинг Kickboxing
20 Қиличбозлик Фехтование Fencing
21 Крикет Крикет Cricket
22 Қўл тўпи Гандбол Handball
23 Оғир атлетика Тяжелая атлетика Weightlifting
24 От билан машқлар Конные прыжки Equestrian jumping
25 Парус спорти Парусный спорт Sailing
26 Синхрон
сузиш
Синхронное
плаванье
Swimming
synchronized
27 Сноубординг Сноубординг Snowboard
28 Снукер (бильярд) Снукер (бильярд) Snooker
29 Спорт
гимнастикаси
Спортивная
гимнастика
Artistic
gymnastics
30 Стол тенниси Настольный
теннис
Table tennis
31 Сув остида сузиш Дайвинг (ныряние) Diving
32 Сузиш Плаванье Swimming
33 Таэквондо Тхэквондо Taekwondo
34 Теннис Теннис Tennis
35 Тоғ чанғисида учиш Катание на
горных лыжах
Alpine
skiing
36 Трамплиндан
сакраш
Прыжки с трамплина Ski jumping
37 Ўқ отиш
(мерганлик)
Стрельба Shooting
38 Фигурали
учиш
Фигурное
катание
Figure
skating
39 Фристайл Фристайл Freestyle
40 Футбол Футбол Football
41 Хоккей Хоккей на льду ice hockey
42 Чанғи мусобақаси Лыжные гонки Cross country skiing
43 Чим устида хоккей Хоккей на траве Field hockey
44 Шахмат Шахматы Chess
45 Эркин кураш Вольная борьба Wrestling freestyle
46 Эшкак эшиш Гребля Rowing

 

Энди инглиз тилида спорт ўйинлари билан боғлиқ феъллар билан танишамиз. Бундай феъллар инглиз тилида 3 та. Булар play, go ва do. Келинг улар қачон ишлатилади ва бир бири билан фарқи нимада кўриб чиқамиз.

Play феъли

Ушбу феълнинг инглиз тилида ишлатилишини тушуниш жуда осон, чунки у ўзбек тилидаги «ўйнамоқ» шаклида ишлатилади. Одатда play феъли тўп билан боғлиқ (гольфдан ташқари) – футбол, баскетбол, волейбол, теннис, хамда хонада ўйналадиган (шахмат) спорт ўйинларида ишлатилади.

Масалан: Can you play football? – Сен футбол ўйнашни биласанми?

Go феъли

Ушбу феъл -ing билан туговчи чанғи ва сноубординга каби спорт турлари номидан олдин ишлатилади. Шунингдек go феъли балиқ ови ва овчилик билан боғлиқ атамаларда ҳам ишлатилади. Масалан: go cycling, go golfing, go sailing, go diving.

Шунингдек go to aerobics, go to karate, go to judo, go to gymnastics деса ҳам бўлади. Сиз ушбу спорт турлари бўйича машғулотларга бораётганингизни билдиради.

Масалан: I go cycling on Sunday. – Мен якшанба куни велосипедда сайр қиламан.

Машғулотларда муҳим вазифалар ёки ишлар ҳақида гап кетганда practise феъли ишлатилади. У бирор вазифани ёки машғулотларни яхшилаш учун бир машқни бир неча марта такрорланиб келишини билдиради. 

Масалан: I practise a hook. – Мен зарба беришни машқ қилмоқдаман.

Do феъли

Do феъли индивидуал спорт турлари (athletics, archery, weightlifting) ёки машғулотлар (yoga, aerobics, streches), ёки жанг санъати (judo, karate) ҳақида гап кетганда ишлатилади .

Масалан: I do yoga. – Мен йога билан шуғулланмоқдаман.

🔥136 марта кўрилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*