Корея Республикаси таълим тизими | «Умид» ИДУМ

Корея Республикаси таълим тизими

Кореянинг замонавий таълим тизими расман Япония мустамлакасидан озод бўлган 1945 йилдан бошланган. Аммо кенгроқ қарайдиган бўлсак, корейсларда таълим тизими 1894 йилги ислоотлардан кейин юзага келган, дейиш мумкин.1881 йили Кореядаги Чосон хукумати мамлакат хавфсизлигини кучайтириш мақсадида махсус армия тузади ва ғарбликлар ҳарбий санъатдан дарс бера бошладилар.

Бу ўз навбатида чет тили ва бошқа фанлар таълимини юзага келишини таъминлади. Гарчи 1882 йили махсус қўшин учун дарслар тўхтаб қолган бўлса-да, бир қанча амалий фанлар дарси давом этаверди. Бу даврда аста-секинлик билан Гвангхевон, Бежехакдан, Ихвахакдан каби шахсий таълим муассасалари ҳам вужудга кела бошлади ва кейинчалик университетлар учун асос бўлиб хизмат қилди.

1894 йили шахсий билим масканлари бирлаштирилиб, мамлакат таълим тизимини бошқарувчи институт ташкил этилди. Шу билан бирга 1895 йилдан бошланғич мактаблар ва мактаб учун кадрлар таййпрлайдиган педагогика мактаблари тузилди. Бундан ташқари бир қанча хусусий мактаблар очилиб, 1900 йилда улар фаолиятини тартибга солиб турадиган “Хусусий мактаблар тўғрисидаги қонун” қабул қилинди. 1910 йили Корея ва Япония ўртасида тузилган шартномага мувофиқ Корея Япониянинг расман мустамлакасига айлантирилди. Натижада бу мамлакат таълим тизимига ҳам катта таъсир кўрсатди. Япон мустамлакачилари Кореянинг таълим тизимини кескин ўгартириш йўлидан борди ва хусусий мактаблар фаолияти чеклаб қўйилди. Бу даврда 1911 йил 23 авгсутда қабул қилинган “1-Чосон таълим буйруғи” амал қилди.

Унга кўра, корейс ва япон фуқароларининг фарқли таълим сиёсати олиб борилди. Яъни, махаллий халқ фақат 4 йил мобайнида бошланғич таълим олар, ўрта ва оилй таълим берилмас эди. Бу япон мустамлакачилигининг узоқ ўйланган режалари қаторига кирарди. Аммо 1919 йили бошланган норозилик ҳаракатлари оқибатида Япония хукумати бироз ён беришга мажбур бўлди ва буйруққа ўзгартириш киритиб, бошланғич таълим 4 йилдан 6 йилга узайтирилди.1922 йил 4 фервралда “2-Чосон таълим буйруғи” қабул қилинди. Бу буйруққа кўра, таълим муддатлари узайтирилди. Яъни, оддий мактабларда таълим 6 йил, аёллар мактабларида эса 5 йил этиб белгиланди. Шунингдек, аста-секинлик билан университетлар ҳам пайдо бўла бошлади. Жумладан, 1924 йили Кёнгсон Давлат Университети очилди. йили Хитой-Япония уруши бошланиши муносабати билан мустамлка Кореяда назорат янада кучайтирилди.

Оддий мактаблар ва бошланғич мактаблар, юқори ва ўрта мактаблар бирлаштирилди. Корейс тили фанлари камайтирилиб, империя халқ демократияси фани киритилди. 1943 йил 3 августда “4-Чосон таълим буйруғи” имзоланди ва япон мустамлакачилигининг таълим сохасидаги зўравонлиги кучадйи. Жумладан, ўрта ва юқори макатбаларда таълим 4 йилгача камайтирилиб, корейс тили фани дастурдан олиб ташланди. Унинг ўрнига япон тили дарслари киритилди. Кореяни ёппасига саводсизга айлантириш сиёсати натижаси ўлароқ, 1944 йилги Корея Умумий Архив қўмитаси маълумотларига қараганда ўша пайтда Кореянинг саводхонлик даражаси бор-йўғи 13,8%ни ташкил этган. 1945 йили Иккинчи Жаҳон уруши билан бирга Кореядги Япония мустамлакачилиги ҳам тугади. Эндиликда Кореада табиийки бошқа сохалар қатори таълим тизимини ўзгартириш вазифаси турарди. Энг аввало “Таълимни ривожлантириш қўмитаси” ташкил этилди ва қўмита олдига дарсликлар яратиш мажбурияти қўйилди. Таълим тизими тадқиқ этилиши давом эттирилиб, ахлоқ, этика, техникага оид фанлар киритилди. 1963 йиллардан бошлаб эса таълим тизимида табиий ва ижтимоий фанларга эътибор кучайди. 1981 йили Президент Чон Ду Хван мамлакатда шахсий таълим бериш ва хусусий таълим масканлари фаолиятини қонунан таъқиқлаб қўйди. Лекин мактабда мустақил шуғулланиш учун имкониятлар яратиб берди. 1992 йилга келиб эса бошланғич мактаблар фаолияти янада ривожланиши учун хукумат томонидан бир қанча имтиёзлар яратилди.

Мактабгача таълим

 

Илгари Жанубия Кореяда мактабгача таълимга унчалик эътибор берилмаган бўлсада, ҳозирги кунда Корея Республикаси бошланғич таълим бўйича дунёда энг юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Корея боғчалари уўйидаги турларга бўлинади:

  • Ясли (бошланғич гуруҳ);
  • Ўрта гуруҳ;
  • Юқори гуруҳ.

Жанубий Корея мактабгача таълим тизими асосан боланинг бошланғич хар томонлама ривожлантирувчи кўникмаларни ўргатишга қаратилган. Болалар уч ёшдан бошлаб корейс ва инглиз тилларида ўқиш ва ёзишни ўрганадилар. Шу ёшдан бошлаб болажонлар математика сир-асрорларини ўрганадилар. Корейслар болаларнинг жисмонан соғлом ва бақувватлигига, шунингдек мусиқа дарсларининг ўзлаштиришига алоҳида эътибор қаратадилар. Боғчадан бошлаб болаларга жудаям катта хажмда уйга вазифалар берилади, инглиз тили дарсларида алоҳида сўз ва жумлаларни таржима қилишдан ташқари, болалар ўз фикр ва қарашларини инглиз тилида равон ва содда сўзлашни ўрганадилар.

 

Мактаб тизими

 

Жанубий Кореяда мактаб тизими қуйидаги босқичлардан иборат:

  • Бошланғич мактаб. Таълим 6 йил давом этади;
  • Ўрта мактаб. Уч йиллик таълим;
  • Олий ёки юқори мактаб.

Бошланғич, ўрта ва олий мактаб бир биридан алоҳида бинода жойлашган бўлиб, ташкилий томондан ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик томони йўқ.

Мактаб даври 6 ёшдан бошланади. Ушбу даврда болалар билан бир ўқитувчи шуғулланади. У болаларга корейс тили, расм, мусиқа, математика асослари ва табиий фанлар бўйича таълим беради. Бола юрт маданияти ва анъаналари билан яқиндан танишади.

Кореяда “ўқитувчилар таркибининг аралаш дарс ўтиш” усули қўлланилади. Унга кўра бир ўқитувчи бир жойда (синфда) кўп йиллар таълим бериши таъқиқланади. Асосий кўзланган мақсад битта – таълим беришда бир хилликдан қочиш. 

Ўрта мактаб 12 ёшдан бошланиб, ўқувчилар учун вазифалар ҳам мукаммалашади. Болалар 14 соат давомида дарс машғулотларида бўлишади ва мактаб кеч вақт қайтшади.. Ушбу босқичдан бошлаб янги тартиб-қоидалар ишга тушади. Унга кўра инглиз тили ўқувчиларга мукаммал тарзда ўқитилади. 

Юқори мактабда таълим 3 йил давом этиб мажбурий ҳисобланмайди. Ушбу босқичдаги ўқув дастури ўқувчиларни олий таълим муассаларига ўқишга киришга тайёрлашдан иборат.

Олий таълим

 

Жанубий Корея  студентларнинг аҳоли сонига нисбатан дунёда юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Жанубий Корея юқори таълим тизими дунёдаги бошқа таълим тизимлардан фарқ қилмаган ҳолда 3 босқичдан иборат:

  • Бакалавриат. Таълим олиш даври 3 йил, студент-шифокорлар учун 6 йил;
  • Магистратура. Таълим 3 ёки 4 йил давом этади. Сўнг студент диссертацияни ҳимоя қилиши зарур. Тиббиёт даргоҳи талабалари миллий экзамен топширишлари зарур;
  • Докторантура. Таълим олиш даври 4 йилни ташкил қилади. 

Замонавий Корея таълим тизимида бошланғич мактабларнинг роли муҳим. Кореяда бошланғич таълим учун ўқув йилида 1 мартга қадар 6 ёшдан юқори бўлган болалар қабул қилинади. Лекин 5 ёшли болалар ҳам ўқишга киришга хуқуқли бўлиб, бунинг учун мактаб масъул шахсининг рухсатномасини олиши лозим бўлади. Ўқув йили эса 1 март Корея республикасида давлат байрами муносабати билан 2 мартдан бошланади. 6 йил давом этадиган бошланғич таълим мажбурий этиб белгиланган. Бошланғич таълимда 1 йил икки семестрга бўлинган ҳолда олиб борилади. Бошланғич таълимдан кейинги “зинапоя” вазифасини ўрта таълим бажаради. Ўрта таълим Корея республикасида 3 йил давом этади. Ўрта таълим ҳам мажбурий бўлиб, бир ўқув йили 1 мартдан кейинги йил март ойига қадар давом этади. Дарслар 45 дақиқадан этиб белгиланган бўлиб, бир йилда 1222 соатни ташкил этади. Ўрта таълим мактабларида давлат тили, ахлоқ, ижтимоий фан, математика, жисмоний тарбия, мусиқа, санъат, чет тили каби 10 га яқин фанлар ўқитилади. Шунингдек, ўрта мактабда ўқувчи учун танлов фанлар мавжуд. Булар қаторига ахборот, чет тили (кўпинча немис, француз, испан, хитой, япон, рус, араб тиллари) кабиларни киритиш мумкин. Ўрта мактаб тугатилгач юқори мактабларда таълим давом эттирилади. Юқори мактаблар бир неча турларга бўлинади:

  • давлат юқори мактаблари (Корея Таълим ва Техника фанлари вазирлиги, Маданият, Жисмоний тарбия ва сайёҳлик вазирлиги бошқаради);
  • Умумий юқори мактаблар (Ҳар бир вилоятдаги юқори ташкилотлар томонидан бошқарилади);
  • хусусий юқори мактаблар.

Шунингдек, юқори мактаблар ўқитиш фанларига кўра ҳам бир қанча турларга бўлинади:

  • умумий мактаблар;
  • ихтисослаштирилган мактаблар (қишлоқ хўжалиги,саноат,денгиз хўжалиги,ахборот);
  • махсус мактаблар (лицей шаклидаги мактаб);
  • техника мактаблари;
  • чет тили мактаби;
  • жисмоний тарбия мактаби;
  • санъат мактаблари.

Корея Республикасида Таълим вазирлиги махсус ташкил этган юқори мактаблар ҳам бор. Булар асосан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, саноат, халқаро тилларга ихтисослашган бўлади.

манба

🔥343 марта кўрилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*