Адабиёт фанида учрайдиган термин ва атамалар изоҳли луғати

Термин грекча terminus сўзидан олинган бўлиб, «чек», «чегара» деган маънони билдириади. У фан-техника, қишлоқ хўжалиги, санъат ва маданият соҳасига хос сўз ҳисобланади. Терминология – терминлар ҳақидаги таълимот ва терминлар мажмуи деган маънолами англатади. Термин сўзи ўрнида баъзан атама, истилоҳ сўзларини ишлатиш ҳоллари учраб туради. Аммо бу тўғри эмас. Атама термин сўзига нисбатан тор тушунчани ифодалайди. Истилоҳ сўзи эса арабчадир. У халқ орасида меъёрга айланган эмас. Терминология масалалари ҳамиша тилшуносликнинг долзарб масалаларидан бири бўлиб келган. Чунки терминламинг соҳалар луғавий қатламларидаги ўрни ва вазифасини белгилаш, тушунчанинг мазмун-моҳиятини тўғри англаш имконини беради. Терминологияга бағишланган ишларнинг барчасида у ёки бу соҳанинг муайян тушунчаларини англатадиган, таърифга эга бўлган ва, асосан, номинатив вазифасини бажарадиган бирликлар термин ҳисобланади деб қаралади.

Ушбу саҳифада адабиёт фанида учрайдиган термин ва атамаларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.


А

Абёт – байтлар.
Абжад – араб алифбосидаги дастлабки 4 ҳарф.
Авзон – вазнлар.
Автобиограф – ўз ҳаёти очеркини ёзган киши.
Автобиография – кишининг ўзи томонидан ёзилган таржимаи ҳоли.
Адабиётшунослик – бадиий адабиёт тўғрисидаги фан.
Алла – онанинг фарзандига бағишлаб айтган бешик қўшиғи.
Аллегория – киноя, кесатиш.
Аллитерация – бир хил охангдош товушларни такрорлаш.
Аннотация – китоб мазмунини очиб берадиган қисқа қайдлар.
Аноним – муаллифи номаълум бўлган асар.
Антик – қадимги.
Антитеза – бир-бирига зид тушунча, фикр.
Антракт – спектаклда саҳна асарлари пардалари орасидаги танаффус.
Апострофа – жонсиз нарса ёки ходисага жонли нарсадек ёҳуд ҳозир бўлмаган кишига шу ерда ҳозир тургандек мурожаат этиш.
Архитектоника – бадиий асар тузилиши, ундаги боблар, қисмлар ва эпизодларнинг мувофиқлиги.
Аския – ўзбек халк оғзаки ижодининг хушчакчақ ва кулгили бир жанри.
Афоризм – аниқ ва ихчам ифодаланиб, тугал фикрни англатувчи ҳикматли сўзлар.
Афсона – бирор тарихий ходиса ёки кечмиш воқеани фантастик тарзда тасвирловчи асар.

Б

Бадиҳа – махсус тайёргарликсиз, бирдан айтилган сўз, шеър.
Байт – икки мисра шеър.
Баёз – шеърлар тўплами.
Баллада – лиро-эпик шеъриятнинг бир тури, кичик сюжетли шеър.
Банд – алоҳида қофияланиш тартибига эга бўлган шеър бўлаклари.
Бармоқ вазни – мисралардаги ҳижоларнинг микдорига асосланган шеър вазни.
Бахши – халқ достонлари ижрочиси.
Биография – таржимаи хол.
Буффонада – жуда кулгили ҳолларни акс эттирувчи саҳна асари.

В

Вазн – шеърий нутқни насрий нутқдан фарк эттирувчи шеърият асосларидан бири.
Вариант – асарнинг бир-биридан фарқ қилувчи нусхалари.
Воқеабанд шеър – маълум воқеани акс эттирувчи сюжетли шеър.
Вулгаризм – адабий тилда ишлатилмайдиган дағал сўзлар.

Д

Дебоча – китобга ёзилган кириш сўз, муқаддима.
Девон – бирор шоир шеърларининг қофия ёки радифларига кўра, алифбе сираси билан тартиб этилган тўплами.

Е

Ечим – асарда тасвирланган воқеаларнинг ривожланиши натижасида юзага келган қаҳрамонлар холати, улар кўрашининг хотимаси, воқеа тугунининг ечилиши.

Ж

Жонлантириш – инсонга хос қобилият ва ҳусусиятларни хайвон ва жонсиз нарсаларга тақишдан иборатдир.

З

Зарбулмасал – мақол, матал ва рамзли ҳикоя маъносини англатувчи сўз.
Зуллисонайн – икки тилда ижод этувчиларга нисбатан қўлланувчи сўз.

И

Идеал қаҳрамон – кишиларга ўрнак бўладиган ижобий образ.
Идиома – фақат бирор тилга хос бўлиб, бошқа тилларга айнан таржима қилиб бўлмайдиган ибора.
Ижодий ҳамкорлик – қалам ва санъат аҳлларининг дўстлик ва ҳамжиҳатлик билан ижод этиши.
Импровизация – ҳозиржавоблик.
Интрига – бадиий асарда иштирок этувчиларнинг ўзаро жиддий курашларини очиб берувчи мураккаб чигал ходисалар тизмаси.
Ички портрет – киши характерини очиб бериш.
Ички қофия – мисраларнинг охирида эмас, балки ўртасида келган оҳангдош сўзлар, товушлар такрори.
Иқтибос – фикрини изоҳлаш ёки тасдиқлаш учун бошка бировнинг асаридан парча ёки маълум бир сўз келтириш.

К

Канон – адабий ижодга доир барқарор қонун-қоидалар.
Карикатура – нарса ва ходиса ёки кишининг кулгили, салбий томонларини кўрсатиш учун чизилган бесунақай расм.
Композиция – асарнинг тузилиши, қисмларининг жойланиши, воқеалар баёнининг тартиби.
Қуллиёт – шоир асарларининг мукаммал тўплами.
Кульминация – бадиий асардаги воқеалар ривожининг авж олган нуктаси, иш-харакат ва курашнинг кескинлашган ўрни.
Конфликт – бадиий асарда тасвирланган воқеа иштирокчилари ўртасидаги курашнинг замирида ётган зиддият, келишмовчилик, ихтилоф.
Куплет – қўшиқнинг икки, тўрт мисрадан ташқил топиб, маълум қофияланиш тартибига эга булган банди.

Л

Лапар – халк кушикларининг бир тури, ёр-ёрлар лапар но-ми билан хам юритилади.
Латифа – гузал, ёкимли сўзидан олинган булиб, халкнинг нозик фахмлилик билан айтилган кул-гили кичик хикояси.
Лауреат – халққа манзур бўлган ёзувчи ва санъаткорга бериладиган фахрий унвон, мукофот.
Лейтмотив – бутун асар буйлаб автор томонидан илгари сурилган, кайта-кайта уктирилган асосий фикр, етакчи гоя.
Либретто – катта музикали сахна асари, опера, оперетта учун ёзилган бадиий асар матни.
Лирика – адабиёт турларидан бири бўлиб, бирор ҳаётий воқеа ходиса таъсирида инсонда туғилган руҳий кечинма, фикр ва туйғулар орқали турмушни акс эттиради
Лирик қаҳрамон – ўй фикри, хис-хаяжони ва кечинмалари лирик шеърда ифодаланган шахс образи.
Лутф – шеъриятда сўз ўйини тариқасида бир неча маънони ифодалаш.

М

Мавсум қўшиғи – йил фаслларини тасвирлаб, кишиларнинг табиат ходисаларига муносабатини акс эттирган қўшиқлар.
Мадхия – бирор киши, ходиса ёки қадрли нарсага атаб уни мадҳ этиб ёзилган шеър.
“Мажмуат уш-шуаро” – шоирларнинг шеърлар тўплами ёки тазкира.
Мажоз – кўчимларнинг бир тури бўлиб, икки тушунча ўртасидаги яқинликка асосланган кўчма ифода.
Малик ул калом – сўз подшоси сўзидан олинган бўлиб, катта санъаткорларга тааллуқли юксак унвон, олий даража.
Манзума – назм билан ёзилган, йирикроқ воқеабанд шеърлар.
Маноқиб – бирор кишига яхши сифат ва хислатлар тақиб, мақтовлар билан унинг мартабасини улуғлаб ёзилган ри-сола ва номалар.
Маросим қўшиғи – тўй, аза ва бошқа маросимларда айти-ладиган махсус қўшиқлар.
Марсия – бирор машҳур кишининг вафоти муносабати билан ғам алам ва ҳасратни ифодалаган лирик шеър ёки қўшиқ.
Масал – ахлоқий, сатирик ва кесатиқ мазмунни киноявий образларда акс эттирган аксарият кичик шеърий, баъзан насрий асар.
Маснавий – қофияланиш тартибига қараб шаклланган тур-ли шеърий шакллардан бири.
Матал – кўчма маънода ишлатилувчи халқ мажозий ибораларининг бир тури.
Матлаъ – шеърий асарнинг биринчи байти.
Мақол – турмуш тажрибалари заминида туғилган ва халқ донолигини ифодалаган қисқа, кўпинча шеърий шаклдаги ҳикматли сўзлар, чуқур маъноли иборалар.
Мақола – газета ва журналлар учун кундалик муҳим иж-тимоий, сиёсий, маданий ва адабий ҳаёт масалалари тўғрисида ёзилган публицистик асар.
Мақолат – сўзлашиш ва боб маъносида келади.
Мақтаъ – шеърий асарнинг охирги байти.
Маҳаллий колорит – бадиий асарда тасвирланган воқеа қаерда содир бўлган бўлса, ўша жойнинг ўзига хос маҳал-лий турмуш шароити, табиат манзаралари, тил ва шева хусусиятлари, урф одат ва қилиқларидан иборат.
Мелодрама – олижаноб кишиларнинг ёвузларга қарши ку-рашда мисли кўрилмаган ҳолларга тушиб қолиши, бироқ пировардида ғолиб чиқиши, уларнинг тақдири фавқулодда ҳодисалар, тасодифлар билан ҳал қилинадиган асар.
Мемуарлар – ёзувчининг ўз кўзи билан кўрган ёки ўзи қат-нашган ўтмиш воқеалар тўғрисида ёзган хотира, эсдалик, ёдномалари.
Метод – турмуш ҳодисаларини танлаш, ўрганиш ва тасвир-лашнинг асосий воситаси ва принципи.
Меҳнат қўшиғи – бевосита меҳнат жараёнини акс эттириб, меҳнат тури, завқи ва самараларини куйлаган қўшиқлар.
Миниатюра – қадимги қўл ёзмалар ва тошбосма китоблар-нинг саҳифаларини безаган рангли лавҳа, сурат ва бошқа иллюстрациялар.
Мисра – шеърнинг ҳар бир сатри, йўли.
Миф – жуда қадим замонлардаги кишиларнинг коинот ва ҳаётнинг пайдо бўлиши, табиат ҳодисалари, худолар ва аф-сонавий қаҳрамонлар тўғрисидаги ақида ва ҳаёлларини баён қилган ривоят ва афсоналар. Миф Шарқ халқларида асотир номи билан ҳам юритилади.
Монография – муайян бир муаммо ёки бирор ёзувчи ижо-дига бағишланган илмий асар, тадқиқот.
Монолог – асар иштирокчисининг сўҳбатдошига, ўзига, баъзан томошабинга қарата айтган сўзи.
Монорим – барча мисралари бир хил қофияланган шеър.
Монтаж – бир ёки бир неча бадиий асардан олинган айрим эпизодлар ва кўринишлардан ташқил топган бадиий асар.
Моралите – ўрта асрларда ахлоқ одоб ўргатадиган, қатна-шувчилари киноявий характерда бўлиб, ақл, адолат, ҳақи-қат, тавба, ишонч, умид каби мавҳум фикр ва туйғуларни жонлантирадиган драмалар. Ю.Х.Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достонида моралитега хос усул элементлари бор.
Мотив – асарнинг асосий темасидан фарқли равишда унинг қўшимча, иккинчи даражали темалари бўлиб, у асосий тема билан биргаликда бадиий жиҳатдан тугал таркиб топган бир бутун нарса сифатида юзага келади.
Муаллиф – асар ёзган киши.
Муаммо – шеърий ўйин тарзида битилган бир икки байтли шеър бўлиб, унда бирор сўз, кўпинча, атоқли отнинг ҳарф-лари яширинган ва шунга ишора қилинган бўлади.
Муболаға – нарса ёки ҳодисага хос хусусиятни ошириб, маҳоват қилиб тасвирлаш.
Мувашшаҳ – ҳар бир байтнинг биринчи мисраларидаги ҳарфлар сирасидан шоир қаламга олган шахс номи келиб чиқадиган лирик шеър.
Мумтане – мумтоз адабиётда қўлланган адабий усуллардан бири бўлиб, имконсиз, бўлиши мумкин бўлмаган нарсани бўлган нарса тарзида баён этишдир.
Мумтоз адабиёт – ўтмишнинг ва ҳозирги замоннинг гоя-вий-бадиий жиҳатдан юксак, намуна була олувчи адабиёти.
Муножот – бадиий асарда банданинг нажот умиди билан қилган лирик мурожаати, тавба ва илтижоси.
Мунозара – ўзбек мумтоз адабиётида тортишув, баҳслашув тарзида яратилган асар.
Мунтахаб – сайлаб олинган асарлар тўплами.
Муншаот – ёзувчи томонидан ёзилган мактублар, хатлар.
Мураббаъ – қофияланиш тартибига қараб тузилган шеърий шакллардан бири бўлиб, ҳар бир банд 4 мисрадан иборат бўлади. Бошда 4 мисра бир хилда қофияланиб, ке-йинги бандларда 3 мисранинг бир хилда қофияланиб, 4 мисраларнинг биринчи банддаги 4 чи мисрага қофиядош бўлиши талаб қилинади. а-а-а-а, б-б-б-а, в-в-в-а.
Мусаддас – ҳар бир банди 6 мисрадан ташқил топ-ган шеър. Бошда 6 мисра бир хилда қофияланади. Кейин 5 мисра бир хил, олтинчи мисра эса олдинги байтнинг охирги мисраси билан қофиядош бўлади. а-а-а-а-а-а, б-б-б-б-б-а, в-в-в-в-в-а.
Мусаллас – бандлари уч мисрадан тузилган шеър.
Мусамман – ҳар бир банди саккиз мисрадан иборат бўлиб, дастлабки банди бир хил қофияланган, кейинги бандларнинг саккизинчи мисраларигина биринчи банднинг саккизинчи сатрига қофияланиб келган мумтоз шеър шакли.
Мусанниф – китоб муаллифи, асарни яратган қалам эгаси маъносида бўлиб, таснифот – унинг томонидан ёзил-ган, тузилган китобларни билдиради.
Мустазод – ғазал шаклида қофияланиб, ҳар бир мис-радан сўнг такрорланиб ва ўзаро қофияланиб келадиган қў-шимча мисрачалар билан ҳамоҳанг бўлган мумтоз шеър.
Муфрадот – айрим байтлардан тузилган мустақил асар.
Мухаммас – биринчи банд мисраларининг ҳаммаси ўзаро қофияланган бўлади, кейинги бандларнинг 4 мисраси ўзаро алоҳида қофияланиб, бешинчи мисралари дастлабки банднинг бешинчи мисраси билан қофияланади.
Мухбир – журналист.
Мушоира – шоирлар мусобақаси, айтишуви.

Н

Назира – ўтган ёки замондош ёзувчи асарига ўх-шатма, жавоб тариқасида яратилган янги асар.
Назм – поэзия.
Наср – проза.
Наът – мумтоз адабиётда асарнинг муқаддима қис-мида пайғамбарлар шаънига айтиладиган анъанавий шеър.
Нақорат – қўшиқ ёки ашула қилиб айтиладиган шеърнинг ҳар бир бандидан сўнг айнан қайтариладиган байт.
Некролог – марҳумнинг хотирасига бағишлаб, унинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида ёзилган ёднома.
Неологизм – ҳаёт янгиликларини ифодаловчи янги сўзлар.
Нигилизм – ҳаёт ва адабиётдаги барқарор қоида, тар-тиб, анъана ва қарашларни инкор этиш.
Новаторлик – бадиий асарларнинг мазмуни ва шак-лига олиб кирилган янги мароқли ғоявий, бадиий фазилатлар.
Новелла – кичик ҳажмли бадиий асар бўлиб, унда ки-ши ҳаётидаги маълум бир воқеа тасвирланади ва шу воқеага қадар бўлган ёки ундан кейин рўй берган воқеаларни батафсил баён этмайди.
Нома – бадиий адабиётда мактуб тарзида ёзилган шеърий асар – эпистоляр жанрнинг бир тури.

О

Образ – санъат ва адабиётда турмушни ўзига хос ба-диий шаклда акс эттирувчи ёрқин манзара ва характерлар.
Образлар системаси – бадиий асардаги бир бири билан боғланган барча образлар.
Образли ифода – нарса, ҳодиса ва инсоннинг муайян вазиятдаги ҳолати ва ўзига хос хусусиятини яққол тасаввур этишга имкон берадиган шоирона ибора.
Объектив ғоя – асардаги воқеа, киши образларининг иш ҳаракатидан келиб чиқадиган маъно.
Ода – бирор киши шаънига ёки мухим воқеа муно-сабати билан яратилган тантанали шеър.
Оксиморон – ўз маъносидан кўчирилиб, бир бирига зид тушунчаларни ифодалаб келган сўзлар.
Октава – ҳар бир банди 8 мисрадан тузилган шеър. Унинг 1-3-5 ва 2-4-6 мисралари кофияланиб, 7-8 мисралар жуфт кофия, маснавий булиб келади. Бундай шеър XIV-XV асрда француз ва инглизларда машҳур бўлган.
Очерк – воқеа ҳодисаларни, турмуш фактларини ва аниқ кишилар фаолиятини айнан тасвирлаш.
Оқ шеър – қофиясиз шеър. Лекин оқ шеърда вазннинг мукаммал ва оҳангдор бўлиши шарт.

П

Памфлет – маълум ижтимоий тартибни, айрим шахсларнинг ножўя хатти ҳаракатларини кенг китобхонлар оммасига тушунарли услубда фош этиб ташлайдиган кичик сатирик адабий асар.
Параллелизм – икки ҳодисани ёнма ён қўйиб тасвир-лаш орқали уларни бир бирига қиёс этиш, қарама қарши қўйиш усули.
Пародия – бирор ёзувчи ижоди ёки алоҳида асарнинг кулгили ёки ярамас томонларини кўрсатувчи шеърий ёхуд насрий асар.
Пауза – нутқ давомида бир кадар тухтаб утиш, тиним олиш.
Пафос – жушкинлик булиб, асар пафоси ёзувчини мафтун этган ва бутун асарга сингиб кетган гоя хис ва хая-жондадир.
Пейзаж – бадиий асарда тавирланган табиат манн-зараси.
Перифраза – тасвирий ифода.
Персонаж – асарда катнашувчи киши булиб, бундай образлар асардаги воқеалар ривожида у кадар мухим рол уйнамайди.
Плагиат – бировнинг асарини ёки уша асарнинг маълум қисмини ўзиники қилиб кўрсатиш, адабий ўғрилик.
Плеоназм – нутқда қўлланадиган, аммо унинг маъ-носини бойитмайдиган ортиқча сўзлар.
Повест – қисса.
Портрет – бадиий асарда кишининг ташқи қиёфаси, сиймоси, кийим кечаги ва ҳоказоларнинг тасвири.
Поэзия – шеърият.
Поэма – достон.
Поэтика – бадиий адабиёт ҳақидаги илм, адабиёт на-зарияси, адабиёт қоидалари.
Притча – кишиларнинг турмуши ҳақида киноявий шаклда яратилган кичик дидактик ҳикояларнинг қадимги номи.
Провинциализм ёки диалектизм – маълум бир жой-нинг аҳолиси ишлатадиган, бошқа жойларнинг аҳолисига тушунарли бўлмаган сўз ва иборалар.
Проза – наср.
Пролог – мукаддима.
Прототип – бадиий, умумлаштирилган образ, тип яратишга асос булган, ҳаёти ва характери ёзувчи томонидан асар қаҳрамони қиёфасида мужассамлаштирилган реал ҳаётдаги киши.
Публицистика – ижтимоий сиёсий ҳаёт масалалари-ни ёритадиган барча турдаги асарлар.
Пьеса – хилма-хил сахна асарларининг умумий номи.

Р

Радиф – мисраларда қофиядан кейин такрорланиб ке-ладиган бир хилдаги сўзлар.
Редакция – бирор асар қўл ёзмасини босмага тайёр-лаш учун уни таҳрир қилиш, асар матнини тугалланган ҳолга келтириш.
Ремарка – драматик асарда автор томонидан бери-ладиган изоҳлар.
Реплика – саҳнага қўйилган асар иштирокчисининг ундаги бошқа персонаж сўзига қисқа жавоби, луқма бе-риши.
Репортаж – маҳаллий мавзудаги кичкина мақола, би-рор ҳодисанинг боришини оғзаки баён этиб туриш ва га-зетага хабарлар ёзиб туриш.
Рефрен – шеърда ҳар қайси банддан кейин қайтари-ладиган бир хил мисралар.
Рецензия ёки тақриз – бадиий асар, спектакль ва бошқалар тўғрисида ёзилган, уларни таҳлил қилган, баҳо берган кичик адабий танқидий асар.
Ривоят – воқеий ёки тарихий ҳодисани аксар хаёлий нақл шаклида ҳикоя қиладиган эпик асар.
Рисола – китобча, мактуб, булар мавзу жиҳатидан хилма хил бўлиши мумкин.
Ритм – шеърий нутқдаги муайян, бир бирига монанд кичик бўлакларнинг изчил ва бир ўлчовда такрорланиб келиши.
Риторика – ўтмишда нутқ сўзлаш санъати тўғриси-даги махсус фан риторика дейилган. Ҳозирда эса мазмун-сиз, баландпарвоз гаплар риторик нутқ дейилади.
Роман – мураккаб турмуш жараёнини, кенг ҳаётий ҳодисалар доирасини қамраб олади ва буни ўсиш ўзгаришда тасвирлайди.
Романс – куйлаш учун ёзилган кичик музика асари, унча катта бўлмаган ва куйланадиган лирик шеър.
Романтизм – турмушнинг ўзидан кўра кўпроқ тур-муш ҳақидаги орзу умидларни тасвирлаш тамойилига асос-ланган адабиёт методларидан бири.
Рубоий – фақат 4 мисрадан ташқил топган шеър бўлиб, унинг 1,2,4 мисралари қофияланиб келади. Лекин 4 та мисраси ҳам бир хил қофияланиши мумкин, бундай рубоий “таронаи рубоий” дейилади.
Ружуъ – шоир баъзан нарса ва ҳодисани дастлаб хаё-лига келган маълум образли ифода орқали тасвирлаб, эс-тетик таъсирни кучайтириш ниятида ундан кучли сўз, образ яратади ва буни аввалгисидан кечиш ёки қайтиш йўли билан беради.

С

Сабаби таълиф – маълум бир асарнинг ёзилиш сабабини баён этувчи муқаддима.
Саёхатнома — саёҳат таассуротлари ва тафсилотлари-ни тасвир этувчи бадиий асар.
Сабк – санъат ва адабиётда баён усули, тил ва бадиий тасвир воситаларидан фойдаланиш йўли.
Сажъ – қофияли наср.
Сакта – аруз вазнидаги шеърда ҳижолардаги етишмовчилик, яъни ҳижолар миқдорининг камайиб ёки ошиб кетиши, чўзиқ ҳижо ўрнига қисқа, қисқа ҳижо ўрнига чўзиқ ҳижо келиши.
Салбий образ – бадиий асардаги ёзувчи томонидан фош этилган, қораланган кишилар образи.
Санъат – воқеликни образлар ва ёрқин манзаралар орқали бадиий ифодалайди.
Саргузашт адабиёти – тасодифий ва ғаройиб воқеаларни тасвирловчи ҳикоя ва қисса.
Сарказм – аччиқ, заҳарханда, пичинг.
Сарлавҳа – асарнинг ва асар қисмларининг номлари.
Сатира — ижтимоий ҳаётнинг маълум томони ё айрим гуруҳ ва шахсларнинг ярамас салбий хислатларидан аччиқ кулиб ва уни танқидий тасвирлаб ёзилган ҳажвий асар.
Силлабик шеър – мисралардаги ҳижоларнинг тенг миқдорда бўлишига асосланган шеър.
Силлаботоник шеър – ҳижолар ва урғуларнинг миқ-дори ҳамда тартиби билан белгиланади.
Символ – рамз.
Ситуация – бадиий асарда иштиок этувчиларнинг ўзаро муносабати ва кураши натижасида турли хил эпизодларда вужудга келган ҳаёт вазияти.
Сифатлаш – тушунча, ҳодиса ва кишининг маълум бир хусусияти ва сифатини аниқлаб, изоҳлаб берувчи сўз.
Сонет – банд қурилиши мураккаб бўлган шеър шакли. Қоидага кўра шеър 14 мисрадан ташқил топиши керак. Сонетнинг биринчи қисми 2 тўртлик (катрен); иккинчи қисми 2 учликдан (терцет) тузилади. Тўртликдаги мисралар оралаб қофияланади, учликларда эса биринчи билан ик-кинчи мисра қофияланиб биринчи учлик билан иккинчи учликнинг учинчи мисраси қофияланади.
Соқийнома – таркиббанд шаклида бир неча банддан иборат бўлган фалсафий ахлоқий мавзудаги шеърий асар.
Стопа – силлабо тоник шеър тузилишида урғули ва урғусиз ҳижоларнинг маълум тартибда такрорланувчи би-рикмаси бўлиб, шеър ўлчовини белгилайди.
Строфика – шеър тузилишига доир фаннинг бир бў-лими бўлиб, у банд ва қофиялар билан, уларнинг келиб чи-қиши ва шеърий асарларда ишлатилиши билан шуғулланади.
Сценарий – драматик асарнинг режаси.
Сюжет – эпик, лирик ёки драматик асарнинг бево-сита мазмунини ташқил этган, ўзаро боғланган ва ривож-ланиб борувчи ҳаётий воқеалар.
Сўз ўйини – тажнис.

Т

Тавтология – айнан бир таъриф ёки муҳокаманинг бошқача сўзлар билан қайтарилиши, сўз ва иборалардаги ўхшашлик.
Тадриж – воқеабанд шеърларга хос бўлиб, шеърдаги бир образ ўхшатишлар воситаси билан ривожлантирилиб борилади.
Тажнис – омоним сўзлар қатнашган шеър шакли. Танжнис туюқ жанрида кенг қўлланади.
Тажоҳили орифона – билиб билмасликка олиш.
Тазкира – ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берилиб, асарларидан намуналар келтирилган китоб.
Тазод – шеърда антоним сўзларни қўллаш.
Такрор – бир сўзни ёки бир неча сўзни, баъзан эса маълум сатрни атайин қайтариш.
Таносиб – ўзаро муносабатда бщлган икки тушун-чанинг бир бирига боғланган ҳолда келиши.
Таржиъбанд – бир неча банддан ташқил топиб, ҳар бир банд ғазал усулида қофияланади ҳамда биринчи банд-нинг маснавий, жуфт қофия усулида қофияланган сўнгги байти барча бандларнинг охирида худди нақорат каби ҳеч қандай ўзгаришсиз қайтарилади.
Таърих – асарда бирор воқеанинг вақтини кўрса-тувчи парча ёки воқеанинг содир бўлган вақти кўрсатилган махсус асар.
Таркиббанд – бу ҳам таржибанд каби ғазал усулида қофияланган бандлардан ташқил топади. Бироқ таркиббанд бадларнинг охирида биринчи банднинг жуфт қофияли сўнг-ги икки мисраси айнан такрорланмайди, балки ҳар бир банднинг охири янги ва мустақил қофиядош байт билан тугалланади.
Тарсеъ – мисралардаги барча сўзлар бир бирига оҳангдош, вазндош ва қофиядош бўлиб келади.
Тахаллус – ёзувчиларнинг бирор сўзни ўзларига ном қилиб олиши ва шу номни ўз асарларида қўллаши.
Тахмис – мухаммаснинг бир тури бўлиб, бандлари икки шоирнинг мисраларидан ташқил топади, яъни бир шоир иккинчи бир шоирнинг ғазалидан икки мисрадан олиб, унинг мазмуни ва шаклига муносиб уч мисрадан қўшиб бо-риб, беш мисрали бандлар тузади.
Тезис – маълум асарда муаллиф томонидан исботланиб, илгари сурилган фикр ва хулосалар.
Текст – муаллифнинг асл сўзи, асарнинг қўл ёзмаси ёки нашр этилган нусхаси.
Текстология – адабиётшуносликнинг бадиий асарлар тексти билан шугулланадиган бир сохаси.
Тенденция – ёзувчи асарда хаёт манзаралари ва харак-терларни тасвирлаш билан укувчига етказмокчи булган гоя, хулоса.
Терма – бир хил кофия тузилиши ва вазнга эга бўлган бир неча бандлар йиғиндиси.
Терцина – мусаллас.
Тип – маълум ижтимоий гурухдаги кишиларга хос характерли хусусиятларни акс эттирувчи индивидуаллаштирилган шахс образи.
Тирада – одатдан ташкари кўтаринки тонда айтилган узундан-узоқ жумла.
Трагедия – иложсиз вазият, халок этувчи оғир ва тенг бўлмаган кураш негизида кахрамон характерини очиш.
Традиция – эски ва янги адабий ходиса ўртасидаги биридан бирига ўтиб борувчи алока.
Трилогия – муаллифнинг бир бутун режаси билан бирлаштирилган учта драматик ёки насрий асар.
Троп – сўз ёки сўз бирикмасининг кўчма маънода қўлланиши.
Тугун – бадиий асар асосий воқеанинг бошланиши бўлиб, барча муҳим воқеалар мана шу тугундан кейин келади.
Туроқ – бармоқ вазнидаги шеър мисраларидаги ритмик бўлаклар.
Туюқ – 4 мисрали шеър бўлиб, арузнинг “рамали мусаддаси мақсур” вазнида яратилади. Туюқда қофия омоним сўзлардан тузилади.
Тўртлик – биринчи мисра билан учинчи, иккинчи мисра билан тўртинчи мисралар қофияланадиган шеър.
Тўқима – ёзувчининг турмуш ҳодисаларини кузатиши ва ўз тажрибалари асосида айнан ҳаётда бўлмаган, лекин бўлиши мумкин бўлган воқеалар ва кишилар образини ижодий ҳаёл билан яратиши.

У

Услуб – ифода усули.
Утопия – ёзувчининг фантазиясини, амалга ошол-майдиган хаёлни хаётда мавжуд қилиб тасвирловчи асар.

Ф

Фабула – бадиий асарда тасвирланган воқеа ва ходисаларнинг изчил баёни.
Фантазия – ижодий тасаввур, хаёл.
Фард – мумтоз шеъриятнинг энг кичик жанри бўлиб, ёлгиз бир байтдангина иборат мустакил шеър.
Фарс – маиший хаёт мавзусидаги кувнок комедия хилларидан бири.
Фахрия – шоирнинг уз ижодидан фахрланиб айтган сўзлари. У ғазалларда бир байтдан, катта хажмли асарларда эса бир неча мисралардан иборат бўлади.
Фельетон – вактли матбуотнинг мақола турларидан бири булиб, унда ижтимоий хаётдаги салбий ходисалар ёки айрим кишилардаги бемаъни нуксонлар хажв килинади.
Фигура – бадиий сўзнинг ифодалилигини ошириш учун ёзувчи томонидан ишлатиладиган махсус сўз ва ибора.
Финал – драмадаги охирги хотималовчи кўриниш.
Фироқия – шарқ мумтоз адабиётидаги айрилиқ, ҳижрон аламларини ифодалаган, ёр ва диёрни қўмсаб ай-тилган лирик шеър.
Фольклористика – халқ оғзаки ижоди тўғрисидаги фан.

Х

Халқ оғзаки ижоди – халқ яратган оғзаки бадиий адабиёт.
Халқчиллик – санъат ва адабиёт асарларининг ба-диийлигини белгиловчи муҳим фазилатларидан бири.
Хамса – беш мустакил достонни ўз ичига олган асар.
Характер – кишиларда хилма-хил ижтимоий муҳит ва тарбия туфайли туғилган турлича хулк-атвор ва психологик хусусиятлар.
Характеристика – маълум бир ходиса, киши ё предметга хос хусусият ва сифатларни белгилаш, аниқлаш.
Хотира дафтари – бирор кишининг ўз хаёти ва турмуш воқеалари ҳақидаги кундалик ёзувлари.
Хотима – адабий асарга кушимча тарзда ёзилган қисм булиб, унда ёзувчи асар кахрамони хакидаги уз муло-хазаларини баён этади.
Хроника – воқеаларнинг хаётда рўй берганидек из-чиллигини сақлаб, уларни хронологик тартибда акс эттирган ҳикоявий ёки драматик асар.

Ц

Цезура – шеърда узоқ паузанинг алоҳида тури.
Цикл – бир хил кахрамонлар билан, бир тарихий давр билан ёки бир хил ички кечинмалар билан бирлашган бир катор бадиий асарлар.
Цитата – уз фикрларини тасдиқлаш ёки тушунтириш учун бирор асардан ёки бирор кишининг нутқидан келтирилган парча.

Ч

Чистон – ёзма адабиётда қўлланилиб, топишмоқнинг бир кўриниши.
Чўпчак – эртак.

Ш

Шарж – ходиса ва предметни ёки бирор кишининг айрим ташқи белгиси, ё характерини бузиб, карикатурали, кулгили қилиб тасвирлаш.
Шарх – бирор асар ёки унинг маълум бир қисмини, ифода ва ибораларини тахлил этиш.
Шеър – оханг жиҳатидан маълум бир тартибга солинган, хис-туйгу ифодаси сифатида вужудга келган хаяжонли ритмик нутқ.
Шеър тузилиши – унинг асосини хижо ташқил килади.
Ширу шакар – маълум бир тартибда икки тил ишти-рокида ёзилган шеър.
Шоир – шеърий асар ёзувчи киши.

Э

Эвфония – бадиий нутқдаги ун ва охангнинг нафислиги, табиийлиги ва ёкимли бўлиши.
Эзоп тили – киноявий образларга асосланган масал жанри.
Экспозиция – сюжетнинг кириш, бошланма қисми.
Экспрессия – бадиий адабиётда нутқнинг ифодалилиги ва воқеаларнинг якколлиги.
Экспромт – тайёргарликсиз, ҳозиржавоблик билан тезда яратилган шеър.
Эпиграмма – сатирик шеър турларидан бири, бирор кишини хажв килган кичикрок шеър.
Эпиграф – бир ёзувчи томонидан уз асарининг асосий мазмуни ва темасини олдиндан тушунтириш учун иккинчи бир ёзувчи асаридан асар бошига, алоҳида қисмларнинг бошланишига киритган жумла, шеърий парча.
Эпизод – достон, кисса, роман, драмалар сюжетида узаро богланиб келган ва маълум даражада мустакил ахамиятга эга булган воқеа.
Эпилог – бадиий асарда воқеа тасвиридан сунг қаҳрамонларнинг кейинги такдирини сўзлаб берувчи хотима қисми.
Эпитафия – шеърий шаклда бўлган қабр ёзуви.
Эпитет – сифатлаш.
Эпифора – хотима.
Эпопея – катта тарихий давр ёки йирик тарихий воқеаларни, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий курашларни акс эттирган роман.
Эркин шеър – мисралардаги хижоларнинг сонига, урғули ёки урғусиз бўлишига эмас, балки охангга, ритмга, интонацияга катта ахамият берилади.
Эртак – тўқима воқеаларни тасвирлайди ва баъзан фантастик характерга эга бўлади.

Ю

Юмор – бирмунча енгил танкидга асосланган кулгили асар.

Я

Ямб – рус шеър тузилишида иккинчи хижосига урғу тушувчи икки хижоли стопа.

Ў

Ўхшатиш – нарса, ҳодиса ёки тушунчани маълум умумийликка, ўхшашликка эга бўлган бошқа нарса, ҳодиса билан чоғиштириш.

Қ

Қасида – муҳим тарихий воқеалар ва машҳур тарихий шахслар ҳақида тантанали услубда ёзилган асардир.
Қитъа – ҳажми унча катта бўлмасдан, камида 2 байтли мумтоз адабиёт жанри. Қитъада жуфт мисралар қофияланиб, тоқ мисралар очиқ қолади.
Қолиплаш – бадиий асарда мустақил воқеаларни маълум бир воқеа доирасига солиб, шу воқеага боғлаб тасвирлаш.
Қоралама – асарнинг дастлабки нусхаси.
Қофия – мисраларнинг охирида келадиган оҳангдош сўзлар.
Қўшиқ – куйга солиб айтишга мўлжалланган бир неча бандли шеър.

Ғ

Ғазал – камида 3 байтдан, кўпи билан 10, 12 байтдан иборат лирик жанр.

Ҳ

Ҳазил, мутойиба – ўткир сўзлик, ҳозиржавоблик билан яратилган кулгили асар.
Ҳамд – мумтоз адабиётда бадиий асар муқаддимасида Оллоҳга айтилган мақтовлар.
Ҳасби ҳол – ёзувчининг ўз ҳол, аҳволи баёнида ёзганлари.
Ҳижо – бир нафас олиш билан айтиладиган сўздаги товуш ёки товушлар йиғиндиси.
Ҳошия – қоғознинг чети, айланаси.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*