Қишки таътилда болалар хавфсизлиги бўйича ота-оналар учун тавсиялар

Мана қишки таътил ҳам келди – болалар учун дам олиш, қизиқарли вақт ўтказиш, янги таассуротлар вақти келди. Фарзандингизнинг саргузаштлари ва болаларча ҳаёллари учун бўш вақти кўпроқ бўлади, сизда эса уларнинг хавфсизлиги учун ташвишлар кўпроқ бўлади.

Ҳурматли ота-оналар!

Болалар билан боғлиқ кутилмаган вазиятларнинг олдини олиш учун сиздан, айниқса, агар улар катталар назоратисиз уйда қолдирилган бўлса, уларнинг хавфсизлиги ҳақида қайғуришингизни сўраймиз. Эсда тутингки, бу вақтда кўча ва уйда жароҳатлар олиш хавфи сезиларли даражада ошади. Фарзандингиз билан у нима қилиши, вақтни қандай режалаштириши ҳақида гаплашинг. Фарзандларингиз учун қизиқарли дам олишни ташкил қилинг, уларни мазмунли яшашга ўргатинг ва телевизор қаршисида кун бўйи қолиб кетишига йўл қўйманг.

bezopasnost_uchenikov_vo_vremya_zimnix_kanikul

Тоза ҳавода юриш, ўйнаш мактабдан кейин энг яхши дам олиш бўлиб, мактаб соатларида кўпчилик болалар учун жуда етишмайди. Болаларни ташқарига юборишда уларга йўл қоидаларини эслатиб туринг. Болаларингизга қишда йўлларнинг хавфлилиги ҳақида яна бир бор айтиб беринг. Болаларни муз устида ёлғиз қолдирманг. Уларни кечки соат 22.00 дан 06.00 гача катталарсиз, ёлғиз  кўчада ёлғиз юришига рухсат берманг!

Фарзандларингизнинг бўш вақтини қатъий назорат қилинг. Уларга пиротехника ўйнашига йўл қўйманг. Эсингизда бўлсин: пиротехника воситаларига нотўғри муносабатда бўлиш болаларингизнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин. Уларни ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан таништиринг. Бахтсиз ҳодисаларда биринчи ёрдамни ўргатинг.

Биз болаларни қишда кўчада қандай тутишни ўргатишимиз керак:

  • совқотмаслиги учун бола кўчага чиқиш олдидан қалинроқ кийиниб олиши керак;
  • қорни ейиш, муз сўриш, металл буюмларга тегиниш мумкин эмаслиги тушунтиринг;
  • кўчада уйлардан узоқроқда, пиёдалар йўлагининг ўртасида юриш тавсия қилинади, сабаби томдан қор ёки муз тушиши мумкин;
  • музли йўлакларда сирпаниб йиқилишдан эхтиёт бўлган ҳолда кичик қадамлар билан юриш тавсия қилинади;
  • конкида ёки чанғида фақат махсус ажратилган жойларда учиш керак.

 

Янги йил байрами ва бошқа Янги йил арафасидаги тадбирларни ташкил етиш ва ўтказишда хавфсизлик бўйича тавсиялар:

  • шамлар ва петардалардан фойдаланиш, турли салютлардан фойдаланиш ва ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган бошқа ёнғинга хавфли ёруғлик эффектларини ташкил қилишда ёш болалардан узоқроқ жойда сақлаш ва техника хавфсизлигига қоидаларига амал қилиш зарур;
  • Янги йил тадбирларида болаларни қаровсиз қолдириш жудаям аянчли ходисаларни келтириб чиқаришини унутманг!;
  • фарзандингизга йўл ҳаракати қоидаларини тушунтиринг;
  • сув ҳавзаларида муз устига чиқиб, ҳаётингизни хавф остига қўйманг.

Пиёда-болалар йўл ҳаракати қатнашчиларининг алоҳида тоифаси бўлиб, улар баъзан хавфни унутиб, йўл устида ўйин ўйнайди.
Фарзандингизга қишда пиёдалар йўл ҳаракати қоидаларини эслатиб туринг.

Энг аввало!

Йўлни қаерда, қачон ва қандай қилиб кесиб ўтишни тушунтиринг.

Йўл ёнидаги баландликларда ўйнаш ва сирпаниш қанчалик хавфли эканлигини фарзандингизга тушунтиринг.

Фарзандингизга қишда пайтида автомобилнинг тормоз масофаси 3 марта ошишини тушунтиринг.

Болаларга кийим сотиб олаётганда иложи борича ёрқинроқ кийимлар олиб беринг, ундан ҳам яхшироғи кечаси ёруғлик қайтарувчи милтилловчи махсус – фликерли кийимлар кийдиринг. Сабаби қишда, кўчага эрта қоронғи тушганда, ҳайдовчилар болани кўрмай қолишлари мумкин, қўшимчасига қишки вақтда кўриш 2 баравар ёмонлашади.
Бола этик ости силлиқ бўлиб қолган вақтда, ювиб ва қуритиб ёпиштирувчи лейкопластир бўлагини ёпиштирсангиз, фарзандингиз сирпаниб йиқилиб тушиш олдини олган бўласиз.

 


🔥3.9 K марта кўрилди

Leave a Reply