Савол: Ассалому алайкум! Таътил пайти мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилардан қандай иш тартиби талаб қилинади?
Ҳуқуқшунос жавоби:
❗️Таътил вақтида мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар ўзларининг лавозим мажбуриятларини бажаришади. Гарчи ўқитувчилар таътил вақтида дарс ўтмаса-да педагогик юкламани бажаради.
Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғида мактаб ходимларининг (раҳбарлар ҳам, педагог ходимлар ҳам) лавозим мажбуриятлари белгиланган. Ушбу буйруққа кўра педагог ходимнинг мажбуриятлари фақат дарс бериш эмас, унда бир қатор бошқа мажбуриятлар ҳам бор.
Шунга кўра, таътил вақтида ўқитувчилар ўзларининг бошқа мажбуриятларини бажаради.
1 ставка миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат (юқори синф ўқитувчиси бир кунда 6 соат, бошланғич синф ўқитувчи 7.2 соат) ишлаши керак.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:
— 1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
– 18х1=18+18=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат;
— 5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
– 20х0,8=16+20=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат.
✅ Юқоридаги қоидага кўра ўқитувчи тариф бўйича олган соатларига мутаносиб равишда педагогик юкламани бажариш учун мактабга келади ва белгиланган соатларни ишни бажаради.
❗️Шунинг учун унга МК 244-моддасига асосан иш ҳақи тўланади.