"Британча штамм"(COVID-19). Болалар хавф остидами? (видео) - Ta’lim / Образование

“Британча штамм”(COVID-19). Болалар хавф остидами? (видео)

Ота-оналар қандай аломатларга эътибор беришлари керак ва янги коронавирус тури қанчалик хавфи бўлиши мумкин? Шифокорларнинг таъкидлашича, болаларда коронавирус “британча” штаммининг аломатлари бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга.

koronavirus_2019-nCoV_Covid-2019

Бемор болаларнинг ярмидан кўпи чарчоқдан азият чекади, уларнинг аксарияти ўзини бошқалардан узоқроқ тутади. Ёш болаларда касаллик ғазаб ва йиғлаш ҳолатларида ўзини намоён қилиши мумкин, деб хабар беради Express нашри.

Бундан ташқари, COVID-19 билан касалланган болаларнинг 53% бош оғриғидан шикоят қиладилар ва шу билан бирга улар ошқозон оғриғига дуч келишлари мумкин, шунинг учун шифокорлар ота-оналарга фарзандларидан ошқозон оғриғи бўлса, бош оғриғи борми, деб сўрашларини маслаҳат беришади.

Шунингдек, коронавирус инфекциясининг “британча” тури билан касалланган болалар 37° дан юқори ҳароратни бошдан кечирганлиги қайд этилган. Шифокорлар томоқ оғриғига ҳам эътибор беришни маслаҳат беришади.

Шифокорларнинг фикрига кўра, кўпинча бир ёшга тўлмаган чақалоқларда иштаҳанинг йўқолиши кузатилади, деб ёзади РИА Новости.

“Британча штамм” нимаси билан ҳавфли?

Буюк Британияда янги коронавирус мутациясининг кашф этилиши 2020 йил декабрида маълум бўлди. Британия ҳукумати коронавирус мутациясининг тезроқ тарқалаётганини тасдиқлади, аммо унинг ўлим даражаси ёки касалхонага ётқизилиш даражаси ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумот бермади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавируснинг британча штамми илк бор қайд этилганини 30 январ куни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиевга асосланиб ССВ матбуот хизмати хабар берди.2010 йилда туғилган пойтахтлик фуқаро Ш. оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу вазиятдан келиб чиқиб, яна бир бор аҳолини ҳушёрликка, жамоат ҳамда иш жойларида тиббий ниқобни тўғри ва доимий тарзда тақиб юришга, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни мунтазам ювиб туриш каби кундалик одатларни канда қилмасликка чақирди.

❗️Азиз юртдошлар! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломатлигингиз ўз қўлингизда!

Leave a Reply