Уйда симобли термометр синиб қолса нима қилиш керак? (видео) - Ta’lim / Образование

Уйда симобли термометр синиб қолса нима қилиш керак? (видео)

Уйда симобли термометр синиб қолса нима қилиш керак? У ҳавфли модда эмасми? Ушбу саҳифа шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Uyda simobli termometr sinib qolsa nima qilish kerak?

Технологиялар ривожланишига қарамай, аҳолининг катта қисми тана ҳароратини ўлчаш учун симоб термометрларидан фойдаланади. Бу асбобни деярли ҳар бир уйда учратиш мумкин. У ҳароратни ўлчаш учун ҳам арзон, ҳам қулай. Шу билан бирга, энг хавфли ускуна ҳам.


Нима учун у хавфли? Симоб ташқарига чиқиб кетса нима бўлади?

Ушбу термометрлар шишадан иборат бўлиб, симоб билан тўлдирилади. Қурилма ичи мутлақ вакуyмдан иборат, ҳаво йўқ. Агар у синса, катта хавф пайдо бўлади. Хавф кичкина ойна эмас, балки симобнинг ўзи.

Uyda simobli termometr sinib qolsa nima qilish kerak?
Симобнинг кимёвий номи Меркурий бўлиб, у оғир металл саналади. Модда I хавфлилик синфига киради.

Симоб асосан тиббиёт, механика ва металлургияда қўлланилади. Ушбу металл махсус хусусиятларга эга. Масалан, у ҳаво ҳарорати +18 даража бўлса ҳам буғлана бошлайди. У гарчи энг кучли заҳар саналсада, ҳеч қандай ҳид чиқармайди. Буғи одам организмига кирса катта хавф солади. 80 фоиз симоб танага буғ орқали кириб, қонга сўрилади ва оқсил моддаларига бирикиб, организмда ҳаракатланади.

Жигар, буйрак, талоқ ва мия тўқималарига йиғилади, бош мия функциясининг бузилиши (биринчи навбатда гиппоталамус)га олиб келади. Битта термометрдаги симоб 10 кишини заҳарлаш учун етади. Симоб моддаси организмдан буйрак, ичак, тер чиқарувчи безлар орқали чиқиб кетади.


Симоб қандай йиғиб олинади?

Симоб тўплари шу қадар кичикки, баъзида уларни топиб бўлмайди. Агар термометр синса, биринчи навбатда, дераза ойналари ва эшикларни очиб, хонани шамоллатиш керак. Симоб моддасининг бўлинган шарчалари тиббиёт шприци, қоғоз куракчаси ёки юмшоқ тозалагич (шётка) ёрдамида йиғиб олинади. Йиғиб олинган симоб моддасини герметик шиша идишга жойлаштириш зарур.

Механик тозалашдан сўнг кимёвий зарарсизлантирилади. Яъни, калий перманганат (“марганцовка” KMnO₄) кукунидан 1 литр сувга 1 г. миқдорида қўшилиб, 0,5 фоизли серний олтингугурт кислотаси (H₂SO₄) аралашмасини тайёрлаб, симоб тўкилган майдон зарарсизлантирилади. Зарарсизлантиришдан кейин пол ёки мебел буюмларда қорамтир ранг қолган бўлса, уни 3фоизли водород перикси (H2O2 3%) ёрдамида тозалаш мумкин.

манба