Хорижга кетаётган ота-онага болаларига васий тайинлаш мажбурияти юкланяпти

Адлия вазирлиги ишлаб чиққан тегишли қонун лойиҳаси билан Оила кодексига хорижий давлатга кетаётган ота-она зиммасига қўшимча мажбурият – ўз болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриш мажбурияти юклатилмоқда.

Хорижга кетаётган ота-онага болаларига васий тайинлаш мажбурияти юкланяпти

Ҳужжат лойиҳасига кўра, кодекснинг 74-моддаси қуйидаги: «Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга хорижий давлатга кетаётганида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши шарт.

Ота-она уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга хорижий давлатга кетаётганида ўз болаларини қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдириши керак», мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилади.

Ушбу ҳавола орқали лойиҳа билан тўлиқ танишиб муҳокамасида фаол иштирок этишингиз мумкин.



🔥327 марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853