Пойтахтда ва йирик шаҳарларда Dial-up орқали Интернетга уланиш тарихга айланди. Бугунги кунда ADSL-модемлар орқали симли уланиш ҳам аста-секин ўз ўрнини Wi-Fiга бўшатиб бермоқда. Бугун мана шу технология ҳақида сўз юритамиз.
Умумий танишув
Сўзимиз бошида айтиб ўтиш керак — ушбу технология номини шарҳлашга уринманг. Wi-Fi ибораси остида ҳеч қандай маьно йўқ — у бир пайтлар машҳур бўлган hi-fi сўзига уйқаш қилиб тўқилган, холос. Маьнодан моҳиятга ўтамиз. Wi-Fi — симсиз асосда, радиосигналлар ёрдамида тармоққа боғланиш технологияси. Яьни, Wi-Fi ахборотни бир қурилмадан бошқасига кабел ва симларсиз ўтказади. Технология 1991- йилда Нидерландияда яратилган. Wi-Fi эмблемасини кўплаб кафелар, супермаркетлар ва бошқа, аҳоли гавжум жойларда учратиш мумкин. Бу белгининг мавжудлиги мазкур жойларда симсиз уланиш қўлланилишини англатади:
Аввал-бошда Wi-Fi касса хизматини кўрсатишни осонлаштириш учун яратилганди. Бироқ, бироз ўтмай, ушбу технология яратувчилари унинг аҳамиятини тўғри тушуниб етдилар ва Wi-Fiни кенг истеьмолга чиқардилар. Бугунги кунда, дунё миқёсида оладиган бўлсак, у Интернетга уланишнинг энг кўп қўлланиладиган усулларидан бирига айланган.
Энди бевосита технология қандай ишлашини ўрганамиз. Wi-Fi тармоғи уланиш нуқтаси ва унга уланувчи мижозлардан иборат бўлади. Уланиш нуқтаси битта бўлса, мижозлар исталганча кўп бўлиши мумкин. Фақат бир нарсани унутманг- мижозлар кўпайгани сайин, Интернет тезлиги тушаверади.
Тармоқ ишлашини ўрганамиз
Уланиш нуқтасида радиомодуль жойлашган бўлади, у маълумотларни қабул қилиш/узатиш билан шуғулланади:
Мана шу модуль компьютерингиз ёки бошқа мобил қурилмага ҳам ўрнатилган бўлиши керак. Натижада уланиш нуқтаси компьютерингиз (ноутбук/планшет/смартфонингиз) провайдер (интернет хизматларини тақдим этувчи компания, масалан: Uzonline) ўртасида алоқани ўрнатади.
Wi-Fi га корхонамизда уланмоқчи бўлсак кимга мурожаат қилишимиз мумкин.
Ташкилотни интернетга улаш учун uzonline ташкилотига мурожаат қиласиз. У ерда wi-fi қурилмасини сотиб оласиз.
Assalom. xammasi zo’r lekin transpor vositalaridan foydalanish yo’nalishi bo’yicha xam testlar joylansa yana xam zo’r bulardi. bor bo’lsa pochtamga junatsangiz bag’oyat xursand bulardik. oldindan raxmat