Wi-Fi нима дегани? - Ta’lim / Образование

Wi-Fi нима дегани?

 wi-fiПойтахтда ва йирик шаҳарларда Dial-up орқали Интернетга уланиш тарихга айланди. Бугунги кунда ADSL-модемлар орқали симли уланиш ҳам аста-секин ўз ўрнини Wi-Fiга бўшатиб бермоқда. Бугун мана шу технология ҳақида сўз юритамиз.


Умумий танишув

Сўзимиз бошида айтиб ўтиш керак – ушбу технология номини шарҳлашга уринманг. Wi-Fi ибораси остида ҳеч қандай маьно йўқ – у бир пайтлар машҳур бўлган hi-fi сўзига уйқаш қилиб тўқилган, холос. Маьнодан моҳиятга ўтамиз. Wi-Fi – симсиз асосда, радиосигналлар ёрдамида тармоққа боғланиш технологияси. Яьни, Wi-Fi ахборотни бир қурилмадан бошқасига кабел ва симларсиз ўтказади. Технология 1991- йилда Нидерландияда яратилган. Wi-Fi эмблемасини кўплаб кафелар, супермаркетлар ва бошқа, аҳоли гавжум жойларда учратиш мумкин. Бу белгининг мавжудлиги мазкур жойларда симсиз уланиш қўлланилишини англатади:

wi-fi эмблемаси
Аввал-бошда Wi-Fi касса хизматини кўрсатишни осонлаштириш учун яратилганди. Бироқ, бироз ўтмай, ушбу технология яратувчилари унинг аҳамиятини тўғри тушуниб етдилар ва Wi-Fiни кенг истеьмолга чиқардилар. Бугунги кунда, дунё миқёсида оладиган бўлсак, у Интернетга уланишнинг энг кўп қўлланиладиган усулларидан бирига айланган.

Энди бевосита технология қандай ишлашини ўрганамиз. Wi-Fi тармоғи уланиш нуқтаси ва унга уланувчи мижозлардан иборат бўлади. Уланиш нуқтаси битта бўлса, мижозлар исталганча кўп бўлиши мумкин. Фақат бир нарсани унутманг- мижозлар кўпайгани сайин, Интернет тезлиги тушаверади.

Wi-Fi тармоқ ишлаш принципи


Тармоқ ишлашини ўрганамиз

Уланиш нуқтасида радиомодуль жойлашган бўлади, у маълумотларни қабул қилиш/узатиш билан шуғулланади:
wi-fi modem
Мана шу модуль компьютерингиз ёки бошқа мобил қурилмага ҳам ўрнатилган бўлиши керак. Натижада уланиш нуқтаси компьютерингиз (ноутбук/планшет/смартфонингиз)  провайдер (интернет хизматларини тақдим этувчи компания, масалан: Uzonline) ўртасида алоқани ўрнатади.


Зиёд Бойматов,  «Megabayte» журнали “Wi-Fi: bu olifta so‘z ostida nima yashirin?”,  2014 й, 9- сон

3 thoughts on “Wi-Fi нима дегани?

Leave a Reply