7-синфлар учун «Йиғиндининг квадрати. Айирманинг квадрати» дарс ишланмаси - Ta’lim / Образование

Выберите язык:

7-синфлар учун «Йиғиндининг квадрати. Айирманинг квадрати» дарс ишланмаси

«Умид» мактаб-интернати математика ва физика фани ўқитувчиси Туропов Фаррух 7«ж» синфда АКТ тадбиқ этган ҳолда ««Йиғиндининг квадрати. Айирманинг квадрати» номли очиқ дарс ўтди. Дарснинг асосий мақсади таълимий жиҳатдан ўқувчиларни алгебра фанига қизиқтириш, мавзу тўғрисида тушунча бериш, билим ва малакасини ошириш бўлса, тарбиявий томондан ўқувчиларни мустақилликка ўргатиш, эркин фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилди.

Математика ўқитувчиси Туропов Фаррух "Йиғиндининг квадрати. Айирманинг квадрати" мавзусини қизиқарли слайд ёрдамида ўқувчиларга тушунтирмоқда

Математика ўқитувчиси Туропов Фаррух «Йиғиндининг квадрати. Айирманинг квадрати» мавзусини қизиқарли слайд ёрдамида ўқувчиларга тушунтирмоқда

Йиғиндининг квадрати. Айирманинг квадрати-2 Йиғиндининг квадрати. Айирманинг квадрати - 3 Йигиндининг квадрати. Айирманинг квадрати - 4


Дарснинг технологик харитаси

Мавзу: Йиғиндининг квадрати. Айирманинг квадрати.

Мақсад ва вазифалар

Дарснинг мақсади: Ўқувчиларга «Йиғиндининг квадрати. Айирманинг квадрати» ҳақида маълумот бериш. Мисоллар ёрдамида тушунтириш. Мисол ва масалалар ечиш.
Дарснинг таълимий вазифаси: ўқувчиларни алгебра фанига қизиқтириш, мавзу тўғрисида тушунча бериш, билим ва малакасини ошириш
Дарснинг тарбиявий вазифаси: ўқувчиларни мустақилликка ўргатиш, эркин фикрлаш қобилиятини ривожлантириш.
Дарснинг касбга йўналтирувчи мақсади: ўқувчиларга алгебраик амаллар орқали ҳисобга, архитектура-қурилишга оид илк тушунча ва билимларни сингдириш.

Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси

Дарснинг кўргазмали қуроллари: дарслик, доска, бур, тарқатма материаллар, жадваллар, персонал компьютер, проектор.
Услуб: Маъруза ва амалиётнинг уйғунлиги.
Шакл: Савол-жавоб. Жамоа ва кичик гуруҳларда ишлаш.
Усул: Тайёр презентация ва слайд материаллари асосида.
Назорат: Оғзаки, савол-жавоб, муҳокама, кузатиш.
Баҳолаш: Рағбатлантириш, 5 баллик рейтинг тизими асосида.
  

дарснинг блок чизмаси

1. Ташкилий қисм: Ўқитувчи дарс жиҳозларини ҳозирлайди, уй вазифаларини сўраш мақсадида фойдаланадиган «Кичик гуруҳларда ишлаш» интерфаол усули учун ўқувчиларни 3 гуруҳга бўлиб олади.

2. Уй вазифасини текшириш: Гуруҳларга қуйидаги саволлар берилади:

I гуруҳга: 1 дан 5 гача бўлган сонларнинг квадрати?
II гуруҳга: 6 дан 10 гача бўлган сонларнинг квадрати?
III гуруҳга: 1 дан 5 гача бўлган сонларнинг куби?

Ҳар бир гуруҳнинг жавоблари эшитилиб, хулоса чиқарилади. Сўнгра алгебра фанига ҳисса қўшган олимлар ҳаёти ҳақида суҳбат бўлади.  

3. Янги мавзу баёни: Ўқитувчи ўқувчиларга янги мавзуни тушунтириб беради.

Ўрта Осиё халқлари маданияти ўрта асрларда дунё маданиятининг олдинги қаторига олиб чиққан буюк мутафаккирлардан бири Абу Али ибн Синонинг математикага оид ишларида сонларни квадрат ва кубга кўтариш амаллари ўрганилган. Иккита сон йиғиндисининг квадрати (a+b)2 ни қараймиз. Кўпҳадни кўпҳадга кўпайтириш қоидасидан фойдаланиб, ҳосил қиламиз:

(a + b)2 = (a + b)(a + b) = a2 + ab + ab + b2 = a2 + 2ab + b2, яъни

(1)                                                           (a + b)2 = a2 + 2ab + b2

Икки сон йиғиндисининг квадрати биринчи сон квадрати, қўшув биринчи сон билан иккинчи сон кўпайтмасининг иккилангани қўшув иккинчи сон квадратига тенг.

Биринчи формулани қизил шрифт ёрдамида тасвирланган квадратнинг юзини кўздан кечириб, осонгина ҳосил қилиш мумкинлигини айтиб ўтамиз.

Энди икки сон айирмасининг квадратини қараймиз:

(a – b)2 = (a – b) (a – b) = a2 – ab – ab + b2 = a2 – 2ab + b2

(2)                                                           (a + b)2 = a2 + 2ab + b

Икки сон айирмасининг квадрати биринчи сон квадрати, айирув биринчи сон билан иккинчи сон кўпайтмасининг иккилангани, қўшув иккинчи сон квадратига тенг.

(1) ва (2) тенгликларда a ва b исталган сонлар ёки алгебраик ифодалардир.

4. Дарсни мустаҳкамлаш учун масалалар:

Қуйидаги машқларда иккиҳаднинг квадратини кўпҳад шаклида тасвирланг (365-372)

5. Дарсни мустаҳкамлаш учун саволлар:

«Ҳовуздан сув олиш»

1. 5 ва 9 литрли челаклар ёрдамида ҳовуздан 3 литр сувни қандай қилиб олиш мумкин?

6. Кутиладиган натижалар

Ўқувчилар янги билим ва кўникмаларга эга бўлади. Улар «Йиғиндининг квадрати. Айирманинг квадрати» ҳақида билим ва амалда қўллаш кўникмаларини эгаллайдилар.

7. Келгуси режалар (таҳлил, ўзгаришлар)

Ўқитувчи ўз фаолиятининг таҳлили асосида ёки ҳамкасбларининг дарс таҳлили асосида кейинги дарсларига ўзгаришлар киритади ва режалаштиради.

Ақлий хужум: Ўқувчиларга қизиқарли бўлиши учун улар билан биргаликда мавзуни дарсликдаги амалий масалани ҳал қилиш билан бошлаши мақсадга мувофиқ. Бу машқ орқали асосан турли хилдаги масалалар, машқлар бажарилади. Шу билан бирга бошқа мавзулар мисоллари ечилиб ўқувчилар билими мустаҳкамланади.

Юклаб олиш «Йиғиндининг квадрати. Айирманинг квадрати» дарс ишланмаси юклаб олиш [50 кбайт] 


манба: © www.umid.zn.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Добавить комментарий