Америкалик олимлар қайси маҳсулотлар одамни ақллироқ қилишини аниқлашга қарор қилди.
Бу борада олиб борилган тадқиқотлардан сўнг шундай маҳсулотларнинг учта тури аниқланди. Яна қандай денг – витаминлар ва фойдали микроэлементларга тўла маҳсулотлар!
Ушбу қисқа рўйхатда биринчи ўрин ёғли денгиз балиғига берилди. Гап шундаки, балиқларнинг ушбу навида катта миқдорда Омега-3 кислотаси мавжуд бўлиб, у бош миядаги кулранг модда ишлаб чиқарилишида қатнашади.
Иккинчи ўринни сут ва сут маҳсулотлари эгаллади. Унинг компонентлари мия ҳужайралари томонидан енгил ўзлаштирилади, улардаги моддалар алмашинуви яхшиланади, бу эса одамнинг интеллектуал қобилиятларига ижобий таъсир кўрсатади. Бу экспериментал тарзда исботлаб ҳам берилди.
Учинчи ўринга дуккаклилар муносиб кўрилди. Маълумки, улар фолий кислотаси ва В витаминига жуда бой. Тўғри, бу моддалар интеллект кўрсаткичларини яхшиламайди, бироқ улар хотирани мустаҳкамлаган ҳолда фикрлаш фаолияти каби муҳим функцияга ижобий таъсир кўрсатади.