Эбола вируси ҳақида (видео) - Ta’lim / Образование

Выберите язык:

Эбола вируси ҳақида (видео)

EbolaХозирда дунёнинг турли чеккаларида Ebola вируси тарқалаётгани ҳақида ОАВда хабар беришмоқда. Лекин бу юқумли вирус нима учун айнан шундай номланган ва қаердан келиб чиққанлигини кўпчилигимиз билмасак керак.       11 октябрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти шиддат билан тарқалаётган ушбу дахшатли вирус оқибатида вафот этганлар сони 4000 кишига етгани ҳақида маълумот берди, дея хабар беради sb нашри.

      Айни дамда эса вирус билан 8400 киши зарарланган. Африкадан ташқари Эбола вируси АҚШ ва Европага ҳам тарқалмоқда. АҚШлик олимлар шу йилнинг 24 октябрь куни вирус Россиягача етиб бориши мумкинлиги ҳақидаги таҳминларни айтишмоқда.

Касалликнинг келиб чиқиши тарихи

            Эбола вируси ҳавфли юқумли касалликдир. 25 дан 90 фоизгача ўлим билан якунланади. Река Эбола2014 йилнинг март ойида тарқалган касаллик туфайли айни дамгача 4000 дан ошиқ киши вафот этган. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу эбола вирусини жаҳон аҳамиятига молик ҳавфли касаллик сифатида тан олган. Эбола вируси бавосил вирусини келтириб чиқаради. Дастлаб бу касаллик 1976 йилда собиқ Заир, ҳозирги Конго давлатидаги Ямбуку қишлоғида кузатилган. Вирус Эбола дарёси ёнида топилганлиги сабабли ҳам унга Эбола номи берилган.

Касалликнинг юқиши

Табиатда Эбола вирусининг ташувчилари Pteropodidae оиласига мансуб ўтхўр кўршапалаклар саналади.

эбола - куршапалак
1320092
     Шунингдек, Эбола вируси билан касалланган беморлар билан доимий алоқада бўлиш, терининг шиллиқ қавати, тери қисмининг зарарланиши ва уларга касалланган инсон организмидаги қон ёки бирор суюқликнинг тушиши кабилар ҳам Эбола вирусини юқишига сабаб бўлиши мумкин.

264-b05ede65355682c1ece66e33ee32bf88Яширин даври

     Касалликнинг инкубацион даври 2 кундан 21 кунгача давом этади. У кучли бош оғриғи, томоқ оғриғи, суяк ва мушаклардаги оғриқ ва ҳолсизланиш билан бошланади.

Белгилари ва ривожланиши371-50f2d87cf24e1343d7f99d601aa0b3a6

     Ушбу оғриқлардан сўнг қайт қилиш, ич кетиши, тошма тошиши, буйрак ва жигар ишининг бузилиши, ташқи ва ички қон кетишлар кузатила бошлайди.

    Лаборотория ташхис натижалари қондаги оқсил ва тромбоцитларнинг камайиб, буйрак ферментларининг ошиб кетганини кўрсатади.

670-6c6ef03c119a696c96beb33254f3c511Даволаш

     Беморга Эбола ташхиси қўйилганидан сўнг, унга касалликка қарши вакцина қилиниши, атрофдагилардан алоҳида ҳонада сақланиши, домий назоратда бўлиши шарт.

909-b690ece60ce8e0771350e4009bf90293    Касалланган кишилар билан жисмоний мулоқот қилиш мумкин эмас, бу хавфли! Беморларни парваришлар вақтида ҳам резина қўлқоп кийилиши ва маҳсус гигиеник кийим кийилиши, парваришдан сўнг қўлларни маҳсус қоидага кўра ювиш талаб этилади.927-ae233c70058f9e3a75b42932f89491c9       Шу билан бирга ҳар бир фуқаро гигиена қоидаларига амал қилиш ва касаллик ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши лозим.

      Ҳайвонлар билан резина қўлқоп ёки бошқа бирор воситадан фойдаланган ҳолда муносабатга бўлиш лозим.

Эболага қарши вакцина борми?934-288e1388e4412f3be7dee6def134cb92

      Эбола вирусига қарши даво чораси мавжуд эмас. Шу кунгача АҚШда ишлаб чиқарилган Zmapp номли дори воситаси беморларда қўллаб кўрилган. Бироқ ушбу дори воситаси ҳам вирус билан касалланган беморларнинг ҳаётини сақлаб қола олмади. Айни дамда лабораторияларда бир қатор дори воситаларини синаш ишлари олиб борилаяпти. Уларнинг бирортаси хали ҳам сертификат ололганича йўқ.

29-28114f93cd4834a05c6d9a7deaafabec

        Олимлар Ebola эпидемиясининг сўнгги пайтлар кучсизланганига қарамай ҳали узоқ йиллар давомида Ғарбий Африка аҳолиси орасида қолиб, янада хавфли мутацияларни келтириб чиқаришини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 60 нафар эксперти New England Journal of Medecine’га тақдим этган тадқиқотларига асосланиб Los Angeles Times’ хабар бермоқда.
Агар кескин чоралар кўрилмаса, ноябр ойи бошига келиб Ebola билан касалланганлар сони 20 мингдан ошиб кетиши мумкин. Сўнгги ойларда эпидемия натижасида ҳалок бўлганлар сони ҳафтасига юзлаб-минглаб одамларга етмоқда. Тадқиқот муаллифларининг фикрларига кўра, асл рақамлар БМТ статистикасидан бир неча марта кўп.
Ebola-2  Вирус ҳозирги каби катта бўлмаган тезликда ривожланганда тобора кўпроқ одамлар унга нисбатан иммунитет ҳосил қилади ва хавф камаяди: касалланганлар сони қисқаради ва вақт ўтиши билан вирус бутунлай одамларни тарк этади ва фақат табиий резервуарлардагина сақланиб қолади (Ebola учун бундай вазифани асосан кўршапалаклар бажаради). Аммо ҳозирда вирус алоҳида инсон аҳолиси гуруҳларида сақланиб, ривожланиш хавфи остида турибди.
Тадқиқотчилар эпидемия ўзи самараси паст даражада бўлган соғлиқни сақлаш тизимининг инқирозига олиб келганини айтишмоқда. Ғарбий Африкани бошқа хавфли касалликларда ҳам ўлим даражасининг ошиши ва умуман барча жамоатчилик институтларида инқирозлар кутаётгани айтилмоқда.

[mover id=»RudhNjA»]

Манба

Добавить комментарий