Ўқитувчиларининг иш юкламасини автоматик ҳисоблаб берувчи дастур, йўриқнома - Ta’lim / Образование

Ўқитувчиларининг иш юкламасини автоматик ҳисоблаб берувчи дастур, йўриқнома

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги” 275-сонли қарори билан тасдикданган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги” Низом асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у педагогик ходимларнинг иш юкламасини белгилаш ва тақсимлашни амалга опгириш тартибини белгилайди.

Халқ таълими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш вазирликларининг
2010 йил 27 майдаги 125-сонли
ва 125 қ/б-сонли буйруқларига 3-илова

 

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг иш
юкламасини белгилаш ва тақсимлаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

I. Умумий қоидалар

1.   Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги” 275-сонли қарори билан тасдикданган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги” Низом асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у педагогик ходимларнинг иш юкламасини белгилаш ва тақсимлашни амалга опгириш тартибини белгилайди.

2.   Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари иш юкламаси тақсимоти “Бошланғич синф ўқитувчиларининг намунавий йиллик иш режаси” ва “Фан ўқитувчиларининг намунавий йиллик иш режаси” асосида амалга оширилади.

3.   Мазкур ҳужжатлар таълим муассасасидаги намунавий тармоқ ҳужжатлари ҳисобланиб, улар асосида ўқитувчиларнинг иш юкламалари меъёрлари белгиланади.

II. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг иш юкламасини белгилаш ва тақсимлаш

4. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчисининг йиллик иш юкламаси 1548 соатдан иборат бўлиб, юклама доирасида бажариладиган ишлар қуйидаги 3 та йўналишда амалга оширилади:

  ўқув – тарбия жараёни;

  ўқув жараёнининг методик таъминоти;

– ташкилий – педагогик фаолият.

5.    Ҳар бир ўқитувчи ўқув йилининг ббшланишига қадар йиллик иш юкламаси ва тарификацияга асосан ўзига ажратилган дарс соатлари бўйича шахсий йиллик иш режасини тузади. Ўқитувчининг шахсий йиллик иш режаси фан методика бирлашмасида муҳокама килиниб, маъқуллангандан сўнг, мактаб директори томонидан тасдиқланади.

6.    Ўқитувчиларга ўқув йилининг бошланишига қадар шахсий йиллик иш режа асосида, ўқитадиган фанининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда, чораклик, ойлик иш режаларини ишлаб чиқиш тавсия этилади.

7.    Ўқитувчилар учун умумий йиллик иш юкламаси 1548 соатни (43 ҳафта, ҳафтасига 36 ва кунига 6 соат ҳисобидан) ташкил этади. Ўқитувчи иш юкламасини шахсий йиллик иш режасида белгиланган микдор ва ҳажмда сифатли бажариши шарт.

8.     Йиллик иш юкламасидаги дарс соатларининг бажарилиши қатъий ва мазкур соатларни бошқа иш турларига кўчирилиши тақикданади. Чоракларга тақсимланган дарс соатлари объектив сабабларга кўра бир чоракда бажарилмаса, навбатдаги чоракда (тиғизлаш ва бошқа усуллар билан) етказилипш мумкин.

9.    Ўкитувчилар мактаб маъмурияти розилиги билан, дарс соатларидан бошқа иш турлари бўйича юкламаларни қайта тақсимот қилиш, фанининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда, биттаси ҳисобидан бошқасини кўпайтириш ҳуқуқига эга.

10. Мактабда ўқитувчи ўзининг асосий иши билан биргаликда қўшимча равишда ишда вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифасини бажарса, унинг иш ҳажми ушбу дарс соатлар ва уларга тайёргарлик кўриш соатлари ҳисобидан кўпаяди.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги Низомнинг 12-бандига мувофиқ, соатбай ишлаётган ўқитувчининг тариф ставкаси микдорини белгилашда базавий тариф ставкаси ўқув компоненти соатлари сони (юқори синф ўқитувчилари учун ҳафтасига 20 соат, бошланғич синф ўқитувчилари учун ҳафтасига 18 соат)га, 0,8% пасайтириш коэффицентини қўллаган ҳолда, бўлинади.

Ўқитувчининг малака опшриш курсларида бўлиш даврига сарфланган вақт ҳисобга олинади ва йиллик иш юкламасига киритилади.

 12.Ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курсларида бўлиш даврида ўқитувчининг иш ҳақи сақланади, унинг дарс соатлари вақтинчалик бошқа ўқитувчига берилади.

12. Агар иш юкламасини бажариш вақтида ходим касаллик варақаси, хизмат сафари, турли ўқув-семинар, конференцияларда бўлса ёки раҳбарият топшириғи билан таълимга оид ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган “Ўқитувчи лавозимининг малака тавсифлари”да белгиланган бошқа ишларни бажаришга сафарбар этилган бўлса, бу ишларга сарфланган вақт йиллик иш режасининг “Ташкилий –педагогик фаолият” йўналишига киритилади ва ўз-ўзидан режанинг шу йўналишдаги иш вақти кўпайиб, дарс соатларидан бошқа иш йўналишлари ва турлари бўйича вақт қисқартирилади.

13. Ўқитувчи томонидан ўқув-тарбия жараёнига тааллуқли қуйидаги ҳужжатлар юритилади ва мактаб маъмурияти томонидан назорат қилинади:

  • йиллик иш режаси,
  • тарбиявий ишлар режаси (синф раҳбари учун),
  • тақвим-мавзу режа,
  • дарс конспекти,
  • дарс кузатиш дафтари,
  • синф журнали.

Ўқитувчилар асосий фаолиятини дарсларни сифатли ўтишга қаратиш мақсадида, турли текширувлар жараёнида улардан юқорида қайд этилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни такдим этиш ҳамда ҳисоботларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

15. Ўқитувчи томонидан йиллик иш режасида белгиланган иш турларининг бажарилишини назорат қилиш ва табелларга қайд этиш тақвим-мавзу режа, дарс конспекти, дарс кузатиш дафтари, синф журнали асосида амалга оширилади.

16. Ўқитувчилар йиллик иш режалари бажарилишининг умумий назорати директорнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.

Ўқитувчи томонидан йиллик иш юкламасиншгг бажарилмаганлиги маълум бўлса, бунинг сабаби аниқланади ҳамда унга нисбатан меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда интизомий чора кўрилади.

17. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг шахсий йиллик иш режалари икки нусхада тузилади, улар қатъий назоратдаги ҳужжатлар ҳисобланади ва нусхаси 3 йил мактаб архивида сақланади.

 

 

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги гуруҳимизга қўшилинг

4 thoughts on “Ўқитувчиларининг иш юкламасини автоматик ҳисоблаб берувчи дастур, йўриқнома

  1. Марина Юрьевна

    Здравствуйте! Где можно найти хоть что то о методическом дне учителя? Нашим метод днем распоряжается администрация школы так, как хочет. Если мы не находимся в школе в этот день , то этот день вычитают из зарплаты.

Leave a Reply