Умумий ўрта таълим муассасалари учун 2024-2025 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режаси тасдиқланди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 94-сонли (26.03.2024 йил) «Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи эълон қилинди.
Унга кўра:
- 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасаларининг 2-синфида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ҳамда 5-синфида “Табиий фан(Science)” фани жорий этилади;
- Мазкур фанлардан дарс берадиган “Биология”, “География” фани ўқитувчилари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади;
- 2024 йилнинг 30 августига қадар 2024-2025 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режадаги янгиликлар ва тушунтириш хатининг мазмун-моҳиятини ҳар бир таълим муассасасига етказиш ҳамда педагогик кенгаш йиғилишларида тарғибот ишларини ташкил этилади.
Бошланадиган ўқув йилида дарс тақсимоти шу ўқув-режа асосида амалга оширилади.