Ўқитувчилар учун қандай турдаги устамалар бор? Уларнинг миқдори қанча? Қандай ҳолатларда устама тўланади? Ушбу саҳифада мактаб ўқитувчилари учун устама турларини кўриб чиқамиз.
Устама тури: «Аъло даражадаги ўқитувчи»
Устаманинг тўлов манбаси: Директор жамғармаси
Устаманинг ҳисобланиш тартиби: Жами соатларидан келиб чиқиб ҳисобланади
Норматив ҳужжат рақами ва санаси Уз.Р. ВМнинг №823 қарори 30.09.2019
Устама тури: «Олис худудда ишловчи ўқитувчилар учун»
Устаманинг тўлов манбаси: Иш ҳақи
Устаманинг ҳисобланиш тартиби: Жами соатларидан келиб чиқиб ҳисобланади
Норматив ҳужжат рақами ва санаси Уз.Р. ВМнинг №471 қарори 07.06.2019
Устама тури: «Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчи учун»
Устаманинг тўлов манбаси: Иш ҳақи
Устаманинг ҳисобланиш тартиби: Жами соатларидан келиб чиқиб ҳисобланади
Норматив ҳужжат рақами ва санаси Уз.Р.ПҚ №4306 03.05.2019
Устама тури: «Фахрий унвонга эга ўқитувчи»
Устаманинг тўлов манбаси: Иш ҳақи
Устаманинг ҳисобланиш тартиби: 223 000 сўмдан ҳисобланади
Норматив ҳужжат рақами ва санаси Уз.Р. ВМнинг №2 қарори 03.01.2008
Устама тури: «Ислом университети устамаси»
Устаманинг тўлов манбаси: Иш ҳақи
Устаманинг ҳисобланиш тартиби: Жами соатларидан келиб чиқиб ҳисобланади
Норматив ҳужжат рақами ва санаси Уз.Р. ВМ нинг №347 қарори 11.08.2003
Устама тури: «Узоқ йиллик меҳнатлари учун устама»
Устаманинг тўлов манбаси: Иш ҳақи
Ҳисобланиш тартиби: Жами соатларидан келиб чиқиб, агар бир ставкадан ортиқ бўлса базавий ставкадан ҳисобланади
Норматив ҳужжат рақами ва санаси Уз.Р. ВМнинг №1026 қарори 28.12.2017
Устама тури: «Туман коэффициент»
Устаманинг тўлов манбаси: Иш ҳақи
Ҳисобланиш тартиби: Жами ҳисобланган иш ҳақидан, лекин МҲТЭКМнинг 1.40 бараваридан ошмаган ҳолда
Норматив ҳужжат рақами ва санаси Уз.Р. ВМнинг №743 қарори 06.09.2019
Устама тури: «Олимпиада ғолиби бўлган ўқувчиси бор ўқитувчи»
Устаманинг тўлов манбаси: Директор жамғармаси
Устаманинг ҳисобланиш тартиби: Жами соатларидан келиб чиқиб ҳисобланади
Норматив ҳужжат рақами ва санаси Уз.Р. ВМнинг №823 қарори 30.09.2019
Устама тури: «Директор жамғармасидан устама»
Устаманинг тўлов манбаси: Директор жамғармаси
Ҳисобланиш тартиби: Ҳар бир фаннинг жами соатларидан келиб чиқиб ҳисобланади
Норматив ҳужжат рақами ва санаси Уз.Р. ВМнинг №823 қарори 30.09.2019
Устама тури: «Информатика кабинети мудирлиги учун»
Устаманинг тўлов манбаси: Иш ҳақи
Ҳисобланиш тартиби: Мавжуд информатика хонасидан келиб чиқиб ҳисобланади
Норматив ҳужжат рақами ва санаси Уз.Р. ПҚ №2270 04.12.2014 (№20 бўлим)